Мўъжазгина 47-умумтаълим мактабида бугун 220 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Жорий йил мавсумда Янгиқўрғон туманида 202 тонна "кумуш тола" етиштириш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 670-сонли Қарори асосида жойларда ишлар давом этмоқда.

Янгиқўрғон туман аҳолиси кўп йиллардан буён автомобилини рўйхатдан ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш мақсадида Уйчи туманига қатнар эди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича кўплаб қарорлар қабул қилиниб, амалда тадбиқ этилаётир. Хусусан, айни кунларда Янгиқўрғон туманининг бир қатор маҳаллаларида ҳам аҳолининг кайфиятини кўтариш, турмушини енгиллаштириш мақсадида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Салом Самадов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ вакиллари ана шундай объектларнинг бир нечтасини кўздан кечирдилар.

Жумладан, Қандиён маҳалласининг 40 йилдан буён асфальт бўлмаган Янги Қандиён кўчасининг 1 км. қисмида амалга оширилган ишлар билан танишдилар. Маҳалла аҳли қишда лой, ёзда турпоқ кўчаларининг бугунги кўринишидан мамнун. Улар билан мулоқот чоғида оқсоқоллар юртимизда инсон қадрини улуғлаш мақсадида олиб борилаётган ишлардан миннатдор эканликларини билдирдилар.

Ишчи гуруҳ, шунингдек, Салмон маҳалласидаги 41-умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино қуриш лойиҳаси, Ғовозон маҳалласида Жаҳон банкининг кредит маблағлари эвазига 13 км. ҳамда Бекобод маҳалласининг бир нечта кўчаларига умумий 16 км. узунликда ичимлик суви тармоғини тортиш жараёнларини ҳам ўргандилар.

- Мақсад - аҳолини рози қилиш экан, аввало унинг турмуш шароитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишларнинг сифатига эътибор бериш ва лойиҳаларни тез фурсатларда якунига етказиш муҳим аҳамият касб этади, - деди С.Самадов.