Айни баҳорги кунлар барча деҳқонлар каби ғаллакорларга ҳам масъулиятли палла ҳисобланади. Негаки ғаллани барча агротехник тадбирлар талабидан келиб чиқиб парваришлаш ҳосилнинг мўл-кўллигини белгилайди.

Туман раҳбари Асадулло Намжмиддинов "Саид барака -Доли Сатторов" агрофирмасидаги "Жайланова Зумрадхон" ҳамда "Зархон қирмизи меваси" агрофирмасидаги "Чорвадор", "Абдураҳимов Рафиқжон" фермер хўжаликларида парваришланаётган ғалла ҳолатини кўздан кечирди. Ҳозирда фермерлар томонидан суспензия сепиш, зараркунанда, бегона ўтларга курашиш ишлари олиб борилмоқда.

А.Нажмиддинов бу ишларни сифатли бажариш бўйича кўрсатмалар берди.

                    № 1214                                                    2023 йил  23 март

 

    Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказувчи округ комиссияларини тузиш тўғрисида

 

   “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18 ва 19-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

  • Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказувчи округ комиссиялари иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

 

  • Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

                                                Раис                     З. Низамходжаев

 

Маҳалла аҳолисининг иссиқ ва совуқ кунида бирга бўладиган маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўзини ўзи бошқариш органи сифатида кундан кунга нуфузи ортмоқда.

Наврўз - азалдан чинакам эзгулик, яшариш, меҳр-мурувват, урф-одат ва қадриятларимиз намояндаси сифатида асрлар ошса ҳам ўзининг таровати, саховатини йўқотмаганлиги, қалбларга яқинлиги билан қадрлидир. Янгиқўрғон туманида ҳам “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайллари шоду хуррамликда ўтди.

"Туман" мащалласида "Наврўз бу - янгиланиш ва ёшариш айёми" нишонланди.
Наврўз бу миллий анъана, миллий қадриятдир!