Айни кунларда туман ғаллакорлари 2023 йил ҳосили учун 2306 гектар суғориладиган майдонда бошоқли дон майсаларини парвариш қилмоқда. Об-ҳавонинг қулайлигидан фойдаланган бободеҳқонлар майсаларни озиқлантириш мақсадида экинни шарбат усулида ўғитлантириш каби тадбирларни амалга оширмоқдалар.


Жорий йилнинг 1 мартидан 1 апрель кунигача туманимиз ҳудудида “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилмоқда.


Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов туман ҳокимлигида юридик ва жисмоний шахсларни қабул қилди.

2023 йил 20 январь куни Президентимиз раислигида бўлиб ўтган мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижросига Янгиқўрғон туманида ҳам  кенг қамровли, изчил фаолият олиб борилмоқда.

Янгиқўрғон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил баҳорда 801 минг 300 туп манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчалар экиш режалаштирилган.