Байрам арафасида Янгиқўрғон туманида ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан 34 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.

Маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудларидаги ишсиз, аммо, ҳунарга интилувчан аҳоли ҳаётини ўрганиб, туман ҳокимлигига берган тавсияларига кўра 34 нафар аёлларга субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди

Халқимизда “Ҳунарли одам хор бўлмас” деган мақол бор. Айниқса, чеварчиликка уқуви бор аёллар уйида ўтириб, қўни-қўшни, яқин атрофдагиларнинг кийим-кечагини тиккан тақдирда ҳам доимий равишда пул топиб, рўзғорига ёрдамлашиб туради.

Тадбирда туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари қатнашиб, аёлларни байрам билан қутладилар.

Ушбу мақсадларда Зарбдор маҳалла ҳудудида “Чинор савдо” МЧЖга томонидан меҳмонхона, Сойбўйи маҳалласидаги "Кўксарой сайёҳ" МЧЖ томонидан дам олиш масканини модернизация қилиш, шунингдек унинг негизида "Tourist center Golden House”да дам олиш, даволаниш, меҳмонхона, сузиш ҳавзасини барпо этиш, "Дўстлик" маҳалласида "Оху" оилавий корхона томонидан хизмат кўрсатиш ҳамда дам олиш масканини ташкил этиш лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этиш кўзда тутилмоқда.

"Сўлим табиат бўлса бор, ёзда соя-салқин, қишда қор бўлса бор, муздай сувнинг ҳарорати айни ёзнинг жазирамасида кишига рохат бағишлайди. Хўш, сайёҳга яна нима керак? Шароит керак, қулайликлар керак. Спорт билан шуғулланиши, чиройли табиатдан баҳраманд бўлиши учун, эсда қоладиган дақиқаларни бир умрга муҳрлай олиши учун шароитлар..."

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Янгиқўрғон туманининг шимолий ҳудуди Нанайда туризм салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган кўздан кечирди.

Обод турмушни ҳаётимизнинг файзу-фариштаси бўлмиш муҳтарама аёлларимизнинг оила ва жамиятдаги фаол иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Аёл деганда аввало мунис оналаримиз, опа-сингил, аҳлу аёлларимиз, шириндан-шакар жажжи қизларимиз кўз олдимизга келади.