Янгиликлар
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat va turizm vazirining topshirigʻiga asosan tuman madaniyat markazining old maydonida “Yangi Oʻzbekistonning yangi iste'dodlari!" nomli hisobot konsert dasturi bo'lib o'tdi.
Янгиқўрғон туман электр таъминоти Қораполвон устачилик бўлаги ишчи ходимлари томонидан аҳолини сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб бериш борасида бир қатор ишларни амалга оширмоқдалар.
Туман ҳокими Асадулло Нажмиддиновнинг навбатдаги ёшлар билан учрашуви "Соҳибкор" маҳалласида ташкилланди.
Унда маҳалла ёшлари туман раҳбарига турли масалалар билан мурожаат қилдилар.
Жорий йилда Янгиқўрғон туманида 14 та агрофирма таркибидаги 209 та фермер хўжаликлари томонидан 2150 гектар ер майдонида ғалла парваришланди.
Жорий йилда Инвестиция дастури асосида Янгиқўрғон туманидаги бир нечта мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг маънан эскирган бинолари ўрнига замонавий бинолар барпо этилмоқда.



Хусусан, Давлат раҳбарининг “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарорига асосан Қизилқиёқ маҳалласидаги 42-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Бу ерда "Техно Қурилиш" МЧЖ томонидан 4 633 млрд. сўм маблағ эвазига кичкинтойлар учун 120 ўринли янги бино қад ростламоқда.
Туман раҳбари А.Нажмиддинов ҳамда 3-сектор раҳбари Р.Якуббаевлар ушбу манзилда бўлиб, янги бинода келажагимиз ворислари учун барча шароитларни яратиш, қурилиш ишларини сифатли олиб бориш ва тез фурсатларда фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар бердилар.





