Янгиқўрғон туманидаги бир қатор маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари сабаб бугун кўчаларимиз чирой очмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллик байрамини нишонлаш арафасида ўзининг фидокорона меҳнатлари  билан  халққа хизмат қилган  бир қатор нуронийлар, жумладан, Янгиқўрғон  туманидан "Сой бўйи" МФЙда яшовчи тиббиёт фахрийси Махаматсоли   Тўрабеков ҳамда "Янгиобод" МФЙ да яшовчи "Исковот шифо" тиббиёт  комплекси таъсисчиси Йигитали Юлдашевлаор "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонлари билан  тақдирланишди.  

Янгиқўрғон туманида Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда.

Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов "Радивон цитрус мевалари" МЧЖ га қарашли ер майдонларида, бўлиб такрорий экин экиш жараёнларини кўздан кечирди.