Янгиликлар
"Ўзаро ҳамкорлик орқали Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш» - бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ва Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг қўшма лойиҳасининг номи.



Лойиҳа БМТ Бош котибининг Тинчлик қуриш жамғармаси томонидан молиялаштирилади ва қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш орқали Фарғона водийси орқали ўтадиган чегаранинг ҳар икки томонида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, унда Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида аёллар ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш алоҳида эътибор марказида бўлади.
Лойиҳа доирасида Янгиқўрғон туманидаги "Дўстлик" ва "Қайроқи" маҳаллаларида ишсиз аёллардан ташкил этилган ўзаро ёрдам гуруҳлар аъзоларига бир йил давомида тадбиркорлик қилиш сир-асрорлари ўргатилди.
Гуруҳлар томонидан яратилган лойиҳалар тақдимотида "Дўстлик" маҳалласидан 4 та (3 та тикувчилик, 1 та сутни қайта ишлаш), "Қайроқи" маҳалласидан 3 та (2 та тикувчилик, 1 та сутни қайта ишлаш) лойиҳалари ғолиб чикди ва ҳар бир гуруҳга 2.500 минг долларлик асбоб ускуналар берилди.
Куни кеча лойиҳанинг миссис Консуэло Видал-Брус бошчилигидаги координаторлар "Дўстлик" ҳамда "Қайроқи" маҳалласидаги ана шу лойиҳа ғолибларининг фаолияти билан танишиб, тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.
"Қайроқи" маҳалласидаги 3 та лойиҳа ғолибларига тикув машиналари, парма ускунаси, музлатгич ва сепараторлар топширилди.
Янгиқўрғон тумани, "Тиллатепа" маҳалласининг фарзанди Исматилла Сотимбоев бугун замонамиз қаҳрамонига айланди.
Шарқий ҳарбий округининг 52788-ҳарбий қисмида контракт асосида бир ойлик ҳарбий хизматни ўтаётган Исматилла қисқа фурсат ичида ўзининг чин эр йигитга мос ватанпарварлик хислатларини, чаққонлигию шижоатини, ҳарбий маҳоратини ибратли намойиш этиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2023 йил 18 апрель куни ўтказилган сув хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видиоселектор йиғилишида давлат раҳбари томонидан бир қатор топшириқлар берилган эди.
Бугун 2-сектор ҳудудидаги Бекобод махалласида жойлашган Янгиқўрғон касбга ўқитиш марказида ИИБ профилактика ҳисобида турган, “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд, ишсиз ҳамда касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган хотин-қизлар учун “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Аввал хабар берганимиздек, Ўн бир тол массивида 100 гектарлик ер майдонида Олтиариқ усулида узумзор ташкил этиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.





