Бугун "Саид Барака Доли Саттаров" агрофирмаси ҳудудидаги "Тоштиллахон Аҳмедова" фермер ху‌жалигида қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича республика Ишчи гуруҳи, тумандаги қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи ташкилотлар , вакиллари, агрофирмалар раислари, фермерлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида "Аёллар дафтари"нинг 6-босқичи бошланиши муносабати билан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан семинар ташкил этилди.

Янгиқўрғон тумани марказида унутилмас Қорбоболар паради ташкил этилди.

Туман марказидаги бозор, савдо шохобчалари ва супермаркетлар харидорлар билан гавжум.

Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигидаги сектор раҳбарларининг навбатдаги ёшлар билан учрашуви туман ҳокимлигида бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида сектор раҳбарлари миграциядаги ёшлар билан онлайн мулоқот қилдилар, уларнинг ўқиш, ишлаш ва яшаш шароитларини, қийнаётган масалаларини ўргандилар. Айни пайтда Корея, Россия давлатида ўқиб, ишлаб юрган ёшларимиз туман раҳбарларига уларга вақт ажратиб, ҳол сўраганлар учун миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

Шундан сўнг маҳаллалардаги уюшмаган ва пробация ҳисобида турган ёшлар билан ҳам суҳбатлашиб, муаммолари ечимга йўналтирилди.

Учрашувда, шунингдек, ҳафта давомида содир этилган жиноятлар муҳокамаси ҳам бўлиб ўтди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати