Хусусан, 62-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси, маҳалла аҳли ҳам "Ташаббусли бюджет" лойиҳасида фаол иштирок этиб, ўқувчи ёшлар учун 1.3 млрд. сўм эвазига барча қулайликларга эга бўлган министадион фойдаланишга топширилди.

Бугун ўқувчи ёшларга қувонч бағишлаган министадионнинг очилиш маросимида секторлар раҳбарлари қатнашдилар, ёшларга жамиятда ўз ўринларини топишларини, мақсадлари сари дадил қадам ташлашларини тиладилар.

Ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ташаббусли бюджет лойиҳаси кўплаб манзилларнинг инфратузилмасини яхшилашда, маҳаллаларда мавжуд муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айниқса, лойиҳа доирасида кўплаб умумтаълим мактабларида министадионларнинг барпо этилиши ўқувчилар учун спорт билан мунтазам шуғулланишга янги имкониятларни бермоқда.

Бугун Янгиқўрғон туманидаги 63-умумтаълим мактабида навбатдаги спорт мажмуасининг фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида секторлар раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамаотчилик вакиллари, мактаб жамоаси ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов маҳалла аҳли ва мактаб жамоасининг "Ташаббусли бюджет" лойиҳасидаги аҳил иштирокини эътироф этди.

1 млрд. 300 млн. сўм маблағ эвазига қад ростлаган мажмуа Конституция куни олдидан ёшларга чинакам туҳфа бўлди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 ноябрь куни “Ўзбекистон Респубиликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206 ва 248-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-999-сон Қонуни қабул қилинди.

Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 10 сентябрда кабул килинган. Сенат томонидан 2024 йил 24 октябрда маъқулланган.

Кейинги йилларда мамлакатимизнинг ички ишлар органлари тизимларида маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза килиш, маънавий ва жисмоний жиҳатдан ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга ҳозирги вақтда республикамизда маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахслар ўртасида профилактика чора-тадбирлари амалга оширилаётганлигига қарамай, пробация назоратидаги шахслар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар сони ортиб бораётганлиги кузатилмоқда.

Юқоридаги келтирилган ҳолатлардан келиб чиқиб ЎРҚ-999-сон Қонун қабул қилинди.

Ушбу қонун мазмун моҳиятини ҳудудий Пробация ходимларига етказиш мақсадида куни кеча Янгиқўрғон туман ИИБ ЖХХ мажлислар залида Пробация гуруҳи ходимлари ва гуруҳ ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар иштирокида мазкур Қонуннинг мазмун моҳиятини тушунтириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Янгиқўрғон туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ривожиддин Якуббаев сўзга чиқиб, йиғилиш иштирокчиларига мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида тўхталиб,  Қонуннинг мазмун моҳиятини тушунтирди, мазкур қонун билан шаҳар-туман ИИБ Пробация гуруҳлари инспекторларига берилган ваколатлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Ушбу қонун билан Пробация инспекторлари назорат остидаги шахслар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1852 ва 187-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда маъмурий баённома расмийлаштириб, содир этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан ўз вақтида муносабат билдириш имконияти туғилганлиги иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Қонун тарғиботи юзасидан вилоятнинг барча шаҳар-туманларида учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиб борилмоқда.

 

Президентимиз ташаббуси билан эълон қилинган ва бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг миқёс касб этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида ободлик, кўркамлик, экология ва атроф-муҳит мусаффолигини асраб-авайлаб, келажак авлодга етказишдай эзгу мақсад мужассам.

Янгиқўрғон туманида мазкур лойиҳа доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари давом этмоқда.

Бугун кун аввалида туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов бошчилигида секторлар раҳбарлари туман Тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги 40 сотих бўш турган ер майдонда "Шифокорлар боғи"га асос солишиб, арча кўчатларини ўтқазишди.

Белгиланган ҳудудда 600 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш кўзда тутилган.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Куни кеча Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари тумани Кенгашининг раиси Асадулло Нажмиддинов очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибида Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва шахсий таркибини, иш юритиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.

Музокара ва муҳокамалардан сўнг кун тартибидги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати