Янгиликлар
2410 нафар маҳалла аҳлининг ҳамжихатлиги натижасида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида 4 марта ғолиб бўлиниб, жами 12 км.узунликдаги ички йўллар тўлиқ асфальтланди.
Маҳалла нуронийлари вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов билан суҳбат давомида сўнгги йилларда аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан "Қизилёзи" маҳалласидаги ўзгаришлардан мамнун эканликларини изҳор қилдилар.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳи Ў.Азизхўжаева хонадонида ташкил этилган музлатгични кўздан кечирдилар.
Хонадон эгалари музлатгичда сақланаётган 200 тонна нок ва олмаларни баҳор ойларида сотиб, мўмай даромад олишни режалаштиришмоқда.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Исковотнинг ўн минг нафардан ортиқ аҳолиси ичимлик суви билан таъминланади
Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори(ОПЭК)га асосан Янгиқўрғон туманида Исковот сув тақсимлаш иншоотини қуриш учун 12 млн. АҚШ доллари ажратилган. Ҳозирда 1-, 2-, 3- пакет, 5 та лот доирасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Исковот сув тақсимлаш иншоотини қайта таъмирлаш учун 339 минг. доллар ажратилган. Шу кунгача 1 та 500 м3.ли ҳовуз реконструкция қилинди, 2 та насос станцияси қурилди. Айни кунда яна 2 та ҳовуз реконструкция қилинмоқда.
Мазкур жараёнлар якунига етса Исковот ҳудудининг 12 та маҳалласида истиқомат қилаётган аҳоли хонадонлари илк бор ичимлик суви тармоғига уланади.
Вилоят раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов мавжуд муаммоларни ўрганиб, ишни тез фурсатларда якунига етказиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Янгиқўрғон туманида фойдаланишдан чиққан ерларни қайта фойдаланишга киритиш, шунингдек, иссиқхоналар ташкил этишга катта эътибор қаратилади.
“Тўйчи Неъматов- Бекобод” агрофирмаси ҳудудида хусусий тадбиркор Одилжон Мирзаев 1 гектар ер майдонида иссиқхоналар барпо этган эди. Мазкур лойиҳага банк томонидан 2 млрд. 200 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.
Айни кунларда иссиқхоналарда 3 ёшли лимон кўчатлари парваришланмоқда. 1500 тона нишона ҳосил олиши кўзланаётган мазкур иссиқхоналарда 10 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган.
Вилоят ҳоким Шавкатжон Абдураззоқов иссиқхона фаолияти, тадбиркорнинг келгусидаги режалари билан яқиндан танишди.
Туманда жорий йилда фойдаланишдан чиққан 1100 гектар ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш белгиланган.
“Тўйчи Неъматов Бекобод” агрофирмаси ҳудудидаги “Бекободсой” минтақасидаги 100 гектар тошлоқ ер майдонларини ўзлаштириш ҳисобига ерга ер қўшиб, қайта фойдаланишга киритиш кўзда тутилган эди.
Вилоят ҳокими мазкур майдонни ўрганди, ундан унумли фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, ушбу манзил ёнида тадбиркор А.Турсунхўжаев томонидан барпо этилган, ҳар бири 20 сотихлик 7 та иссиқхонани кўздан кечирди. 1.4 гектар ер майдонида ташкил этилган иссиқхоналарда бир йиллик лимон кўчатлари парваришланмоқда.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янгиқўрғон тумани "Янги Боғистон" маҳалласидаги 57-умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ишлари билан танишди.
Аҳолининг талаб-истакларидан келиб чиқиб мазкур таълим маскани биноси таъмири ҳамда қўшимча бино қуриш учун Инвестиция дастури объектларининг иқтисод қилинган маблағлари ҳисобидан 5.2 млрд. сўм ажратилган.
Айни пайтда "OTASH" хусусий корхонаси ишчилари қўшимча қурилаётган 240 ўринли бино пойдеворини барпо этишмоқда. Лойиҳа доирасида мавжуд 200 ўринли бинони таъмирлаш кўзда тутилган.
Вилоят раҳбари, шунингдек, мактаб биносига ёндош тарзда қад ростлаган янги мактабгача таълим ташкилоти биносида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.
Инвестиция дастурига асосан мазкур 150 ўринли боғчанинг қурилишига 4.7 млрд. сўм ажратилган. Ҳозирда б “RENOSANSE BIZNESS PLUS” МЧЖ томонидан пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокими шу ерда маҳалла еттилиги ва аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Мутасаддиларга қурилиш объектлари атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатма берди.
Янгиқӯрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишни давом эттирмоқда.
Навбатдаги ўрганишлар Янгиқўрғон туманидаги "Илҳомжон Исломжон Бахромжон" фермер хўжалиги қошида ташкил этилган музлатгич омборхонадан бошланди.
Мазкур омборхонада ҳозирда 800 тонна нок ва олма сақланмоқда. Бу ўз навбатида бозордаги нарх-навони барқарорлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда, экспортга кўмаклашишда муҳим аҳамият касб этади.
Вилоят ҳокими, шунингдек фермер хўжалигининг боғ ораларига тўқсонбости экинларини экиш учун ер тайёрлаш жараёнларини кўздан кечирди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





