Бугун туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов бошчилигида секторлар раҳбарлари Чўмбағиш маҳалласи аҳолиси учун қулайлик яратиш мақсадида қурилаётган янги мактабгача таълим ташкилоти биносида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирдилар.

Мазкур 120 ўринли  боғча биноси Инвестиция дастури асосида яқин 4 млрд.сўм маблағ эвазига қад ростлади. Айни кунларда бу ерда сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда

Секторлар раҳбарлари бинони тез фурсатларда фойдаланишга топшириш юзасидан кўрсатмалар бердилар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Чўмбағиш маҳалласидаги 17- сонли умумтаълим мактабида секторлар раҳбарларининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Унда ёшлар ўзларини қийнаётган масалалари ва таклифлари билан секторлар раҳбарларига мурожаат қилдилар.

Пробация ҳисобида турган ёшлар ҳам иштирок этган мулоқотда субсидия асосида меҳнат қуроллари билан таъминлаш, бандлик, моддий ёрдам, таълим контрактини тўлаш каби масалаларида қилган мурожаатлари соҳа вакилларига йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.

Учрашувда мактаб ўқувчилари томонидан она, табиат, экология, китоб ҳақида мазмунли шеърлар ўқилди.

Шунингдек, туманда ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар ҳақида фикр юритилиб, иштирокчиларни огоҳликка, эҳтиёткорликка чақирилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Давлатимиз раҳбарининг яқин даврларда гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор қарорларида тадбиркорлик субъектлари, ишсиз хотин-қизлар ҳамда ёшларнинг ушбу йўналишдаги билим ва салоҳиятларини ошириш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Бугун Янгиқўрғон туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида "Замонавий технологиялар асосида манзарали ўсимликлар ва гулларни етиштириш, ушбу йўналишда бизнесни ташкил этиш" мавзуида  2 кунлик семинар-тренингга старт берилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон "Аграр соҳа аёллари" уюшмаси, Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида, Германия тараққиёт банки (KfW) ва Бизнес ва финанс консалтинг (BFC) GmbH молиявий кўмагида ташкил этилган тренингда малакали тренерлар томонидан тадбиркорлар, ишсиз хотин-қизлар ва ёшларга қишлоқ хўжалигида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, соҳада қўшимча қиймат занжирини яратиш масалаларида билим ва кўникмалар берилмоқда.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Yosh shifokorlarga 19 mln. so'mdan ortiq ustama pullari undirib berildi

Yuridik xizmat ko'rsatish markazi tomonidan tumandagi xizmat ko'rsatilishi belgilangan tashkilotlarda mehnat qonunchiligiga rioya qilinish holati o'rganilishi natijasida ayrim tibbiyot xodimlariga ustama pullari to'lab berilmaganligi ma'lum bo'ldi.
Xususan, tumandagi mavjud oilaviy poliklinikalarga qabul qilingan 12 nafar yosh shifokorlarga O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 17-maydagi "Tibbiyot muassasalari xodimlarini moddiy qo‘llab-quvvatlash hamda rag‘batlantirishni kuchaytirish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi PF-136-son qarorida nazarda tutilgan yangi ish boshlagan salohiyatli yosh shifokorlarga 1 million so‘mgacha maxsus oylik ustamalar to'lab berilmaganligi aniqlandi.
Aniqlangan holat yuzasidan tuman adliya bo'limiga xabarnoma berildi natijada adliya bo'lim tomonidan tuman tibbiyot birlashmasiga taqdimnoma kiritilishi natijasida 12 nafar yosh shifokorlarga 19.316.833 so'm to'lanmay qolgan ustama pullari undirib berildi.

JALOLIDDIN BOZORXONOV
Yangiqo‘rg‘on tuman adliy bo‘limi
yuridik xizmat ko‘rsatish markazi
bosh yuriskonsulti

Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, Янги боғистон МФЙ, Боғистон кўчаси, 105-уйда жойлашган "Охунбобоев" дори сақлаш омборхона биноси бўлиб тўлаш шартлари асосида аукцион савдоларига чиқарилди.
Бошланғич нархи 1 617 468 400.00 сўм.
Электр энергияси мавжуд.
Сув, газ, канализация тармоқлари мавжуд эмас.
Ер участкасининг эгаллаган умумий майдони - 3.3186 га.
Бино ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони - 2291.75 кв.м.
Савдолар "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖнинг аукцион савдоларни ўтказиш учун мўлжалланган платформасида 14.11.2024 соат
10:00 да бошланади. Талабгорлар ушбу хавола орқали ариза қолдиришлари ҳамда ЛОТ тўғрисида қўшимча маълумот олишлари мумкин.
Телефон: 71-202-21-11, +998 99-207-36-12