2-сектор ҳудудида жойлашган Президент мактабида туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мазкур очиқ мулоқотда ёшлар ўзларининг ташаббуслари, муаммо ва таклифларини сектор раҳбарларига билдиришмоқда.

Хусусан, ёшлар томонидан Янгиобод маҳалласида спорт билан шуғулланиш учун мат, турмуш ўртоғини даволатиш учун ордер, бандлик, тадбиркорлик қилиш учун кредит олиш,  боқувчисини йўқотганлиги сабаб бепул ётоқхона ажратиш, нон пишириш цехининг имкониятларини кенгайтириш масалаларида мурожаатлар қилишмоқда.

Айрим мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилмоқда, яна айримлари юзасидан ўрганиш учун вақт ажратилиб, назоратга олинмоқда.

Мулоқотда пробация ҳисобида турган ёшлар ҳам иштирок этмоқдалар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бугун "Ўзагролизинг" АЖ ҳамда Йорг Андреас Динкелакер ва Лев Шпаков бошчилигидаги Ғарб давлатлари консорциуми вакиллари Янгиқўрғон туманининг қишлоқ хўжалигидаги имкониятларини ўргандилар.


 
“УзАгроЛогистика” лойиҳасининг энг муҳим мақсади – сифати ва таъми бўйича ягона бўлган Ўзбекистон маҳсулотларининг қайта ишлаш орқали премиум бренд даражасидаги имиджини яратиш, унинг логистикаси ва Ғарб давлатларига экспортини ташкил этишдан иборат.

Мазкур лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилса бир неча минг тонна меваларнинг йўқолиши камайтирилиб, экспорт қилиш имконияти кенгаяди, шунингдек, маҳаллий бозорни жонланишига, янги иш ўринларининг кўпайишига олиб келади.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бугун Кўкёр маданият марказида вилоятдаги суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда фуқаролар вилоят прокурори, вилоят ИИБ, вилоят Адлия, вилоят Солиқ бошқармалари,  вилоят Суди, вилоят Маъмурий суди раисларига ўзларининг суд-ҳуқуқ, солиқ, адлия йўналишидаги масалалари билан мурожаат қилдилар.

Сайёр қабулда, шунингдек, бир неча вояга етган нафар ёшларга ID карталари топширилди.

Қабулда, шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон тумани судининг сайёр суд мажлисида пробация ҳисобида турувчи шахсларнинг бир гуруҳи муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод қилинди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

1-сектор ҳудудидаги 49-умумтаълим мактабида Янгиқўрғон туманидаги секторлар раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда ёшлар бандлик, тадбиркорлик қилиш, соғлигини тиклаш, жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам, китоб чоп этишда кўмак сўраб, шунингдек пробация ҳисобида турган ёшлар ҳам ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.

Мурожаатларнинг аксариятини шу жойнинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилди. Айримлари юзасидан ўрганиш учун вақт белгиланди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Янгиқўрғон туманида 100 дан ортиқ меваларни қайта ишлаш корхоналари фаолият юритмоқда. Кунига 2000 тонна қора ғайноли қайта ишланаётган корхоналарда 7000 нафар фуқаролар иш билан банд.

Ҳозирда қуритилган маҳсулотлар Хитой,  Россия, Арманистон каби давлатларга кунлик 150-200 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинмоқда.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Шерзод Тўхтабоев билан бугун ана шу корхоналарда бўлиб, мева қуритиш жараёнларини кўздан кечирдилар.

Шунингдек, ижтимоий объектларда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ҳолати билан ҳам танишилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.