Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида «Наманган вилоятининг Заркент, Хадикент, Исковот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМ-739-сонли қарорига асосан, ичимлик суви тортилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Умумий қиймати 54 млн. АҚШ долларини ташкил этган мазкур лойиҳага биноан ҳозирги кунда "Тинчлик" ҳамда "Исковот" сув узатиш иншоотлари фойдаланишга топшириш арафасида турибди.
Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулла Нажмиддинов мазкур объектларда бўлиб, иш сифатини ўрганди, иш бажарувчилар билан лойиҳанинг истиқболлари ҳақида фикрлашди.
Маълумот учун, ушбу икки иншоот тўла ишга туширилса яқин 10000 нафар аҳоли ичимлик суви билан таъминланади.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Янгиқўрғон тумани марказидаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тумандаги секторлар раҳбарларининг ёшлар, шу жумладан билан навбатдаги мулоқоти бўлиб ўтди.
Учрашувда ёшлар томонидан ногиронлик гуруҳини белгилаш, мактабга фаоллар зали қуриш, мактаб кутубхонасини кенгайтириш, ўқувчиларни касб ёки ҳунар танлашларига ёрдам бериш учун қўшимча танловлар ташкил этиш, муддатли ҳарбий хизматга боришга кўмаклашиш, ёшлар ўртасида даромад топиш онлайн лойиҳаларини ривожлантириш каби масалаларида кўмак сўраб мурожаат қилдилар.
Шунингдек, 30-умумтаълим мактаби ўқувчилари ёшлар ташаббуси билан "Яшил макон" ҳаракатини ташкил этилганлини боис бу ҳаракатга старт беришда сектор раҳбарларининг бош-қош бўлишлик таклифини бердилар.
Пробация ҳисобида турган ёшлар ҳам иштирок этган учрашувда ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш, шунингдек, содир этилган жиноятлар муҳокамаси бўлиб ўтди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Янгиқўрғон тумани “Туркистон Садоқат Бахт Иқболи” агрофирмаси ҳудудидаги “Исломжон Бахромжон Илҳомжон” фермер хўжалиги даласида ойларида кўргазмали амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими, республика Ишчи гуруҳ вакили, секторлар раҳбарлари, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси, қишлоқ ва сув хўжаликлари бўлимлари бошлиқлари, Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят кенгаши, Агросаноатни ишривожлантириш агентлиги бош мутахассислари, ҳоким ёрдамчилари, МФЙ раислари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Тумандаги барча тоифа хўжаликларда бугунги кунда 1414 гектар майдонга тўқсонбости экинлари экилди.
Кўргазмали семинарда асосий майдонларга ва боғ-ток ораларига "тўқсонбости” усулида сабзавот экинлари, дала четларига кўчат экиш, ички ариқларни тозалаб чопиш ҳамда бетонлаштириш бўйича тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Байроғимиз давлатимиз суверенитетининг рамзидир. У халқимизнинг шонли тарихи ва эзгу интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимизнинг тимсоли саналади.
Бугун Янгиқўрғон туманида давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.
Секторлар раҳбарлари, барча ташкилотлар вакиллари, нуронийлар, ёшлар иштирок этган тадбирда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов байроқ ҳақида аҳамиятли фикрлар билдириб, барчани сана билан муборакбод этди.
Тадбирда сўз олган туман нуронийларининг етакчиси М.Дедабоев ҳам аждодларимизнинг ўз даврларида давлат рамзи бўлмиш байроққа бўлган ҳурматларини, уни ўз шаънидай ҳимоя қилишганини тарихий мисоллар билан кўрсатиб ўтди.
Бугун ҳам Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Зеро, байроқ - ҳурлик тимсоли, эзгулик ва тинчлик рамзидир!
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Мамлакатимиз бўйлаб қулоч ёзган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Янгиқўрғон туманида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.





