Янгиликлар
Вилоятимизнинг барча туманларида бўлгани каби Янгиқўрғонда ҳам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун тумандаги 71 та маҳаллаларининг мутасаддилари, фаоллари, нуронийлари, ёшлари иштирокида навбатдаги кўчат экиш акцияси бўлиб ўтди.
Акция давомида томорқа, бинолар атрофи, дала четларида мавжуд бўш ер майдонларига 6.000 туп манзаралари ва мевали дарахтлар ҳамда тут кўчатлари, қаламчалар ўтқазилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Иқтидорли ўқувчи-ёшларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратларини намоён этиш бўйича "Ёш ихтирочи" кўрик-танловида туманимиз вакили ҳам фаол иштирок этди.
Хусусан, Янгиқўрғон туманидаги "Баркамол авлод" болалар мактабининг "Робототехника ва конструкторлик" тўгараги аъзоси Абдулазиз Абдусатторов мазкур танловда 1-ўринни эгаллади.
Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бугун Абдулазиз Абдусатторовнинг ютуғи ҳамда унинг
устози, тўгарак раҳбари Исмоил Мақсудовнинг меҳнатини эътироф этиб, Ташаккурнома ва совғаларни топширди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Мамлакатимизда ҳар йили 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу санани нишонлашдан асосий мақсад – ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилигини, уларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг кадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлашдан иборатдир.
Бугун сана муносабати билан туман ҳокимлиги, туман "Инсон" ижтимоий маркази ҳамкорлигида Навкент маҳалласидаги "Шамсиддин ота" мажмуасида ташкил этилган тадбирда 250 дан ортиқ меҳр-мурувватга муҳтож тумандошларимиз бир дастурхон атрофида жамландилар.
Тадбирда туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов бошчилигида сектор раҳбарлари тадбир иштирокчиларига узоқ умр, оилавий хотиржамлик, қувончли кунлари кўп бўлишини тиладилар, совғалар топшириб, кўнгилларини кўтардилар.
Туман Маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар тадибр сабабчиларига кўтаринки кайфият бахш этди.
туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Лойиҳа "Тамаддун, маданият ва маърифат" эзгу ғояси асосида Наманган давлат педагогика институти Ренессанс зали ва иккита катта фаоллар залида "Янги Ўзбекистон ислоҳотлар фалсафаси" мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир билан бошланди.
Профессор, олим ва зиёлилар ўз маърузалари билан иштирок этган тадбир вилоятнинг ҳар бир туманида онлайн кузатилди.
Тадбирда Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бошчилигида жамланган 300 нафардан ортиқ мактаб директорлари, маҳаллалар раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар вакиллари, ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Маърифий тадбир давомида янграган Наманган вилояти Мақом ансамблининг миллий куй-қўшиқлари барчага кўтаринки кайфият улашди.
"Маърифат карвони" жойларда давом этмоқда.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Туман ҳокимлигида туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, маҳаллалар раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда куни кеча давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев раислигида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан бўлиб ўтган видеоселекторда берилган топшириқлар юзасидан вазифалар белгиланди.
Хусусан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўқсонбости экинларини экишни жадаллаштириш, "Яшил макон" лойиҳаси доирасида, айниқса фермер хўжаликлари ер майдонлари четидаги бўш ерларда кўчат экиш ишларини янада кучайтириш, томорқадан унумли фойдаланиш, сувни тежаш мақсадида ариқларни бетонлаштириш, қўёшли панел ўрнатишни тарғиб қилиш, экспортни кўпайтириш, камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, туманда 100 гектардан саноатлашган боғларни яратишӣ масалалари юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





