Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар кетма-кетликда давом этмоқда. Айни кунларда янгиқўрғонлик деҳқонлар тўқсонбости экинлар экиш тараддудида.

Жумладан, "Саиджамол Ахаджонович", "Нурбек Зойирбек Мирзо", "Султон Маҳмуд Ботиржон", "Наима Омадбек" фермер хўжаликларида шудгорлаш, молалаш ишлари олиб борилмоқда.

"Мухамаджанова Дилноза", "Ранохон Охуда Мунира" фермер хўжаликларида боғ қатор ораларига тўқсонбости экинларни экиш ишлари олиб борилаётган бўлса, "Назиржон Илҳомжон Араббой" фермер хўжаликларида ғалла суғориш жараёнлари кузатилмоқда.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

1-сектор ҳудудидаги "Қизилёзи" маҳалласида сайёр туман ҳокими,  сектор раҳбари Асадулло Нажмиддиновнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Қабулда фуқаролар кредит олиш, таълим контрактини тўлаш, фарзандини даволатиш  масалаларида мурожаат қилдилар.

Мурожаатлар ҳал этишлик учун масъулларга йўналтирилди ва ечими назоратга олинди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун, ҳафтанинг биринчи кунида Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов раҳбарлигида ўтказилган ҳокимлик соатида ҳафта давомида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгиланди.

Йиғилишда йил якунига қадар барча соҳаларда белгиланган режалар бажарилиши лозимлиги таъкидланди.

Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов чегара ҳудудидаги аҳолини кўчиришда яқиндан ёрдам бериб, фаоллик кўрсатган бир қатор ташкилотлар ходимларининг меҳнатларини рағбатлантирди.

Туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича маслаҳатчиси Одилжон Холматов II
даражали "ДХХ Чегара қўшинлари аълочи" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Айни кунларда туманимизда кенг кўламда кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Туман Ободонлаштириш бўлими ходимлари ҳам бу жараёнда фаол иштирок этмоқдалар.

Айни дамда "Ўзгариш" массивидаги йўл бўйларини хас-ҳашак ва чиқиндилардан тозаламоқдалар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Янгиқўрғон туманида  фаолият юритаётган "Уйчи парранда" МЧЖда бугунги кунда 150 мингта парранда парваришланмоқда.

Бугун вилоят ҳокими ўринбосари Анваржон Ҳакимов мазкур корхона фаолияти билан танишди.

Кунига 100 000 та тухум йиғиб олинаётган  корхона фаолияти Германиядан келтирилган, компьютерлашган тизим орқали бошқарилади.

Корхона мамлакатимиздаги ички бозорларни тухум маҳсулоти билан таъминлайди.