Сессияда туман сайлов комиссияси раиси Исмоил Мамажоновнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сессияда халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, туман Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Шундан сўнг вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Абдуҳамидов вилоят ҳокимининг Асадулла Нажмиддиновни Янгиқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорини ўқиб эшиттирди.

Номзод бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг қарори билан Нажмиддинов Асадулла Икромович Янгиқўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, Янги боғистон МФЙ, Боғистон кўчаси, 105-уйда жойлашган «Охунбобоев дори сақлаш омборхона биноси» бўлиб тўлаш шартлари асосида аукцион савдоларига чиқарилди.
Бошланғич нархи 1 617 468 400.00 сўм.

“Yangiqo‘rg‘on mega yo‘l qurilish” masʼuliyati cheklangan jamiyatining Yangiqo'rg'on tuman adliya bo'limiga “Yangiqo‘rg‘on tuman yo‘llardan foydalanish” davlat muassasasidan 471 498 358 so'm qarzdorlik undirib berish yuzasidan qilgan murojaati o'rganib chiqildi.

Ma'lum bo'lishicha, taraflar o‘rtasida 2023-yil 5-yanvarda 1-sonli transport-ekskavator xizmati bo‘yicha shartnoma tuzilgan. Shartnoma shartlariga muvofiq, “Yangiqo‘rg‘on mega yo‘l qurilish” MCHJ “Yangiqo‘rg‘on tuman yo‘llardan foydalanish” davlat muassasasining buyurtmasiga ko‘ra ishlarni bajarishi, muassasa esa bajarilgan ishlar sifatini tekshirib qabul qilib olish hamda qiymatini to‘lab berish majburiyatini olgan.

Biroq, “Yangiqo‘rg‘on mega yo‘l qurilish” MCHJ tomonidan shartnoma shartlarida nazarda tutilgan ishlar bajarib berilgan bo'lsada, “Yangiqo‘rg‘on tuman yo‘llardan foydalanish” davlat muassasasi tomonidan bajarilgan ishlar qiymati to'lab berilmagan, natijada 471 498 358 qarzdorlik vujudga kelgan.

Yuqorida ko'rsatilgan holatlarni inobatga olgan holda, adliya bo'limi tomonidan “Yangiqo‘rg‘on mega yo‘l qurilish” MCHJning manfaatlarini himoya qilish maqsadida, Iqtisodiy ishlar bo'yicha Yangiqo'rg'on tumanlararo sudiga qarzdorlikni undirib berish yuzasidan da'vo arizasi kiritildi.

Buning natijasida, Iqtisodiy ishlar bo'yicha Yangiqo'rg'on tumanlararo sudining 2024-yil 29-oktabrdagi 4-1601-2401/5038-sonli hal qiluv qaroriga asosan, “Yangiqo‘rg‘on tuman yo‘llardan foydalanish” davlat muassasasi hisobidan “Yangiqo‘rg‘on mega yo‘l qurilish” MCHJ foydasiga 471 498 358 so‘m qarzdorlik undirish belgilandi.  

 

TEMURMALIK TO‘LQINOV

Yangiqo‘rg‘on tuman adliy bo‘limi

yuridik xizmat ko‘rsatish markazi

bosh yuriskonsulti

Бугун Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Янгиқўрғон туман Маданият марказида тантанали тадбир ташкил этилди.

Тадбирни очиб берган Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов ўз сўзида соҳа вакилларининг машаққатли меҳнатларини эътироф этди.

Сўнг секторлар раҳбарлари тизимда узоқ йиллар фидокорона хизмат қилган фахрий шифокорларга байрам совғаларини топширдилар.

Тадбирда сўз олган  туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Лайлохон Ахмедова ҳозирда намунали фаолият юритаётган шифокорлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларини касб байрамларини билан табриклади, бундан кейинги фаолиятларида матонат, шижоат, куч-қувват тилади.

Шифокор Фахриддин Ирисбоев Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги миқёсида ташкил этилган "Ўз касбининг фидойиси" эсдалик нишони билан тақдирланди.

Туман Маданият маркази ходимлари ижросидаги куй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Янгиқўрғон тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими томонидан назорат тадбирлари олиб борилиши натижасида туманимизнинг кўплаб ҳудудларида ободонлаштириш мақсадида қуриган барг хазонлари ва бошқа турдаги чиқиндиларни тўплаб ёқиб юборилиши ҳолатлари учраб турибди.

Статистик маълумотларга кўра, 1 тонна хазон ёқилганда, атмосфера ҳавосига 30 кг. углерод оксиди ташланади. Бундан ташқари, инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга зарар етказувчи бошқа моддалар, яъни олтингугурт ангидриди, қурум, азот оксиди ва мураккаб таркибли органик бирикмалар – диоксинлар ҳам ташланади. Хазон тутуни атмосфера таркибидаги кислород миқдорини камайтиради. Бунинг эса зарарли эканлиги ҳаммага аён. Бир тонна хазон ёқилганда, сиз у биз нафас олаётган ҳавога 30 килограммгача углерод оксиди тарқалиши аниқланган.

Демак, ўз-ўзидан маълумки, бундай зарарланган ҳаво инсон организми учун кони зиён. Мутахассисларнинг таъкидлашича, зарарли моддаларга тўйинган ҳаводан нафас олган кишининг нафас йўллари, марказий асаб тизимини шикастланади. Шу билан бирга, бундай ҳаво ўпка саратони, бронхиал астма каби хавфли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига қатъий риоя қилиш атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва инсон саломатлигини ҳимоялашда алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 88-моддасида “аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса, фуқароларга баъзавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача микдорда жарима солишга сабаб бўлади”, дея алоҳида таъкидланган.

Шунингдек, барг хазонларни ёқилиши Ўзбекистон Республикаси "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунининг 20-моддаси ҳамда "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 4-, 24-моддалари талаблари бузилишига олиб келади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, барг хазонлариги ёқиб юборилишининг олдини олиш, ҳосил бўладиган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун "Тоза ҳудуд" корхоналари билан шартнома тузиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Янгиқўрғон тумани Экология, атоф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими