Янгиликлар
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида сектор раҳбарлари, туманга бириктирилган Республика вакиллари томонидан ҳоким ёрдамчиларининг иш самарадорлигини ошириш мақсадида уларга планшетлар топширилди.

Ҳозирги замонда ахборот алмашиш, мурожаатларни онлайн тарзда қабул қилиш ва бошқа шу каби масалаларда замонавий ахборот технологияларининг ўрни беқиёс бўлмоқда.
Шу сабабдан, бугун тумандаги 71 та маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига топширилган планшетлар уларга енгиллик бериб, вақтларининг тежалишида, фаолияти давомида тезкорликни таъминлашда, фуқаролар мурожаатлари билан боғлиқ кўплаб жараёнларни ортиқча сарсонгарчиликларсиз ҳал этилишида муҳим восита бўлади.
Бугун мамлакатимиз бўйлаб умумтаълим мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари ўтказилди.
Янгиқўрғон тумани ҳоқими Асадулло Нажмиддинов ҳам 10-сонли чет тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида навбатдаги ўқув йили якунланганлиги муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этди.
Тадбирда туман раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирди. Юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ва чуқур ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида тўхталди.


Катта ҳаёт остонасида турган битирувчиларни қизғин табриклар экан, келгуси ўқиш ва ишларида оқ йўл тилади.
Шундан сўнг бир гуруҳ фаол, намунали устозлар ва битирувчиларга туман халқ таълими бўлими ва мактаб раҳбариятининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Муддатидан олдин олий ўқув юртига кирган ҳамда намунали оилалар вакиллари "Директор стипендияси" билан рағбатлантирилди.
Бу йил Янгиқўрғон туманида 2157 нафар ўқувчи ёшлар умумтаълим мактабларини битирмоқда. Уларнинг 100 нафаридан ортиғи муддатидан аввал олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлса, 70 нафарига олтин, 25 нафарига кумуш медаллар бериш тавсия этилди.
"Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари устозлар, ўқувчи-ёшлар ва ота-оналар қалбида, хотирасида бир умрга муҳрланиб қолиши билан аҳамиятлидир.
Маълумки, 16 - 24 май кунлари барча жойда бўлганидек, Янгиқўрғон туманида ҳам маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтди.
Кўтаринкиликда ва сайлов ўтказиш бўйича белгиланганган қонунлар талаблари асосида ташкилланган сайлов натижаларига кўра, тумандаги 71 та маҳалла фуқаролар йиғинларига раислар сайланди.
Янгиқўрғон туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда туман ҳокими раисларни масъулиятли вазифа билан қутлаб, ўзлари сайланган маҳаллани энг наъмунавий ҳудудга айлантиришлари ва бу борада сидқидилдан хизмат қилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Бугун туман Маданият марказида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловда маҳалла ва сектор босқичларида сараланиб, ғолиб бўлган 4 та жамоа ўзаро беллашдилар.
Хусусан, Тинчлик МФЙнинг "Кўча юлдузлари", Бўстон маҳалласининг "Зукколар", Юқори Қораёнтоқнинг "Ўзимизнинг йигитлар" ҳамда Тиллатепанинг "Тўполон" жамолари ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.
Қизғин курашлар билан кечган танлов якунида "Зукколар" жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.
Жамоа аъзоларига танловнинг вилоят босқичида омад тилаб қоламиз.
Қорақалпоғистон Республикаси "Бўзатов" туманида ўтказилган "Ёшлар овози" танловининг республика босқичи ўз ниҳоясига етди.
Унда янгиқўрғонлик Ноила Ҳабибуллаева 16-22 ёш тоифасида, эстрада йўналишида Наманган вилояти шаънини ҳимоя қилиб, финалда 2-ўринни қўлга киритди.

Ноила Ёшлар ишлари агентлиги директори томонидан 30 000 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Иқтидорли тумандошимизни навбатдаги ютуғи билан муборакбод этамиз!





