2022 йилнинг 1-ярим йиллиги якуни билан тумандаги фермер хўжаликлари томонидан жорий йилнинг 5-июль кунига қадар 2-FX shakli йилда 2 марта “Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида”, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан “Дехқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари фаолияти тўғрисида”ги давлат статистика хисоботини электрон шаклда хаққоний тақдим этилишини эслатиб ўтамиз.

Мазкур ҳисобот асосида шакллантирилган кўрсаткичлар туманимиз статистик кўрсаткичларини тўғри ва хаққоний юритилишга асос бўлиб хизмат қилади.

Муддатида тақдим этилмаган хисобот учун Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг215-моддасига асосан энг кам иш хақининг 7-10 баробаригача маъмурий жарима қўлланилиши хақида огоҳлантирамиз.

Хисобот юзасидан савол ва таклифлар учун 63-21-498 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Янгиқўрғон туман статистика бўлими


Туманимизда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан уюштирилаётган турли тадбир, мусобақалар ёшларимизнинг интеллектуал салоҳиятларини оширишда, спортга ошна бўлишда, соғлом турмуш тарзини олиб боришда ҳамда бўш вақтларини фойда билан ўтказишда муҳим омил бўлмоқда.

Бугун "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида киберспорт бўйича ўтказилган мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этган Заркент маҳалласининг ёшлари ўзларини муносиб кўрсата олишди ва мусобақанинг рсепублика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритишди.

Айни кунларда "Тинчлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 600 нафардан зиёд ўқувчилар таҳсил оладиган 31-умумий ўрта таълим мактаби биносида Инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қиймати 5 млрд. 880 млн.сўмни ташкил этган бу лойиҳа "Шайдуллохон қурилиш пардоз" масъулияти чекланган жамият томонидан амалга оширилмоқда.

Ҳозирда пудратчи томонидан ички ва ташқи пардозлаш ишлари, дераза ўрнатиш, кўмирҳона ва қоравулхона қуриш ишлари амалга оширилмоқда.


Айни кунларда инфраструктураси жиҳатидан оғир дея қайд этилган Хўжашўркент ва Туман маҳаллаларида сув тармоғи тортиш, сув иншооти қазиш, электр тармоқларини созлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, шу кунгача икки маҳалла ҳудудида 35,5 км сув тармоғи тортилиб, режа юз фоизга бажарилди. Ҳозирда Туман МФЙда мавжуд сув қудуғини таъмирланиб, сув минораси ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Мексикада бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тумандошимиз, навкентлик Диёрбек Эрматов Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилди.

16 ёшли Диёрбек оғир атлетика бўйича дастлабки машғулотларни шаҳарчадаги 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббийи Аброр Тожимиразев қўл остида ўтаган бўлиб, ҳозирда Чирчиқ Олимпия заҳиралари коллежида таҳсил
олмоқда.