Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 710-сон Қарорининг 1-иловасига мувофиқ 2022 йил 1 июлдан бошлаб 14 та туман ва шаҳарларда Аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари ташкил этилиш вазифаси юклатилган бўлиб, бугунги кунда ушбу бўлимларга суҳбат асосида ходимлар танлаб олинди ва улар 1 июль кунидан бошлаб ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқдалар.
Бўлимнинг асосий вазифалари рўйхатга олиш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш ва уни ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлаш, халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ягона рўйхатга олиш методологиясини ҳамда рўйхатга олиш варағи шаклларини амалиётга тадбиқ этиш, маъмурий-ҳудудий бирликлар рўйхати ва чегараларини аниқлаштириш, кадастр органларидан картографик материалларни қабул қилиб олиш ва регистраторлар ҳамда рўйхатга олувчиларни хариталар билан таъминлаш, рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказишга вақтинча жалб этиладиган ходимларни танлаш ва уларни ўқитиш, рўйхатга олиш жараёнларида шахсга доир маълумотларни йиғиш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш ҳамда махфийлигини таъминлашдан иборат.
Бугунги кунда шу йилнинг 1 августидан 1сентябрига қадар аҳоли пунктларида уй-жой рўйхатини тузиш, харитадаги хонадонларни ўрганиш ишлари амалга оширилишини, бунда иш билан банд бўлмаган, хохловчи вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқаролар рўйхатлари комиссия томонидан шакллантириш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу тадбирда иштирок этмоқчи бўлган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқароларни туман шаҳар комиссиялари ёки статистика бўлимларига мурожаат этишлари мумкин. Ушбу тадбирда иштирок этган фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнатга ҳақ тўланишини маълум қиламиз.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этинг. Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўлинг!

Янгиқўрғон туман Аҳолини рўйхатга олиш бўлим бошлиғи
Б.Фарходов


Бугун туман ҳокимлигида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Баҳодир Кўпайсинов фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини ўрганди.

Қабулда фуқаролар моддий ёрдам, уй-жойини таъмирлаш, соғлиғини тиклаш, ер, уй-жойини кадастр қилиш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун кредит олиш масалаларида мурожаат қилдилар.

Бугун Янгиқўрғон туман ҳокимлигида республика "Нуроний" жамғармаси бўлим бошлиғи Абдумажид Умаров, Наманган вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддиновнинг туман нуронийлари, маҳаллалар раислари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида назарда тутилган энг асосий нормаларга тўхталиб ўтилди.


Президент Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташриф буюрганида, у ерда даволанаётган болалар давлат раҳбарига йўллаган мактубларни олган эди. "Ҳаммасини ўқиб, албатта жавоб бераман", деган эди Президент.

Хатлар орасида Янгиқўрғоннинг Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Маржона Муродиллаеванинг ҳам Президентга ёзган мактуби бор эди.

Юртбошимиз ўз ваъдаларини устидан чиқдилар. Давлат раҳбарининг жавоб хатлари ўз манзилларига етиб борди.

Жорий йилда "Янгиқўрғон картошкачилик маркази томорқа хизмати" МЧЖ картошкачилик кластери томонидан "Ҳадикент Келажак тонги" агрофирмаси ҳудудидаги 28 гектар ер майдонида бошоқли дон экилган.

Корхона томонидан жорий йилда 226,8 тонна дон ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, шундан 90,8 тонна дон давлатга сотиш белгиланган.