Навкентлик умидли ёшларимиздан бири Диёрбек Эрматов ўтган ойда Мексикада, ундан аввалроқ эса Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатларида юқори натижаларни қўлга киритиб, республика, вилоят ҳамда туман шаънини муносиб ҳимоя қилган эди.

Куни кеча эса унинг натижалари яна биттага ортиб, Тошкентда, 25 та давлат спортчилари иштирокида ўтказилган Осиё чемпионатида даст кўтаришда 137 кило, силтаб кўтаришда 150 кило натижа кўрсатиб. бронза медалининг соҳиби бўлди.

 Янгиқўрғон туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда даромад манбаини яратиш, ўзини ўзи банд қилиш орқали камбағалликдан чиқариш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, бугун ҳам Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1- сектор ҳудудидаги 11 нафар ишсизларга тадбиркорлик билан шуғулланиб, бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия
асосида инкубатор топширилди.

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 19 майдаги "Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун ягона мактаб формаси тўлиқ жорий этилмоқда.

Бугун Янгиқўрғон туманидаги маданият марказида ўтказилган тадбир ҳам ана шу ягона мактаб формаси тарғиботига бағишланди.

Семинар шаклида ўтган тадбирда умумий ўрта таълим мактабларининг директорлари, ўқитувчилари, ота-оналар иштирок этдилар.


Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Янгиқўрғон туман Кенгаши туман сардорлари билан ҳамкорликда болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли тадбирлар ташкилламоқдалар.

Бугун ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси "Ёзни "Камалак" билан" лойиҳаси дастури асосида "Камалак" болалар оромгоҳида ўтказилди.


Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан, Хотин-қизларни қуллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ногиронлиги бўлган, реабилитация воситасига муҳтож хотин-қизларга мосламалар етказиб берилди.