Бугун Янгиқўрғон туманидаги "Камалак" оромгоҳида Наманган вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Якубованинг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Мулоқот давомида турли маҳаллалардан келган аёллар томонидан ўзини ўзи банд қилиш, даволаниш, субсидия ажратиш, бир марталик моддий ёрдам олиш, ортопедик мосламалар билан таъминлаш масалаларида мурожаатлар келиб тушди. Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларнинг айримлари шу жойнинг ўзида хал этилди, баъзи мурожаатлар бўйича эса хуқуқий тушунча берилди.

Жумладан, К.Мадрахимованинг уй-жой масаласида қийнаётган муаммоси, М.Абдуллаеванинг ер, Н.Сарибаеванинг фарзандига алимент ундириш масалсида ёрдам сўраб қилган мурожаатларига ижобий ечим топиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, М.Абдуллаева ҳамда М.Холмирзаеваларнинг даволанишлари учун йўлланмалар берилди.

Ғалла ўзбек ҳалқининг асосий ризқ-рўзи. Шу боис ҳар йили унинг етиштириш ва
парваришлаш жараёнига алоҳида ҳозирлик кўрилади.

Бугун эрта тонгдан Янгиқўрғон тумани, "Саид барака - Доли Саттаров" агрофирма ҳудудидаги "Жайланова Зумрадхон" фермер хўжалигида 2023 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экишга ер тайёрлаш, экиш ишларини уюшқоқлик билан ва сифатли ўтказиш масалаларига бағишланган амалий кўргазмали семинар ўтказилди.


Бугун Оқтом маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган "Ҳоким ва ёшлар учрашуви"да оқтомлик, мамайлик ёшлар иштирок этдилар.

Унда ёшлар ўзларини қийнаётган масалаларда мурожаат қилдилар.

Жумладан, М.Нуриева тикув машинаси, У.Абдуманнопов аптека қуриш учун ер, О.Ваннопова спорт жиҳозлари сўраб мурожаат қилдилар.

Туман раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули 34-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди

Унда Юқори Қораёнтоқдан М.Нишанов ер олиш, Нурафшондан К.Самиева оилавий масалада, зарбдорлик Ш.Бекпўлатова контракт тўловини иўлаш, Соҳибкордан А.Қодиров моддий ёрдам, исковотлик А.Турғунов иш, Бирликдан маҳалласидан И.Асилова қизига ногиронлик аравачаси, Т. Сатторова таълим кредитини олиш, Ўрта маҳалласидан Р.Жўраева яшаш хонадонининг қўрғонини тиклашга сўраб қилган мурожаатлари ижобий ечимга йўналтирилди.

Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан давлатимиз Мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида аҳолини кайфиятини кўтариш, ички истеъмол бозорларини асосий турдаги озиқ-овқатлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш, нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш бўйича берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.