Бугун туман ҳокими ҳамда туман прокурори 31-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлдилар.

1987 йилда қурилган ушбу мактаб биноси ўтган йиллар давомида эскириб, аянчли ҳолатга келиб қолган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан Янгиқўрғон туман ҳокимлиги биносида тумандаги барча давлат органлари ва ташкилотларида фаолият олиб борадиган раҳбар ҳамда масъул ходимлар учун тарғибот семинари ташкил этилди.

Семинарда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали масъул ходимлари Иброҳим Хожиев ҳамда Музаффар Усмоновлар 8 августда Юртбошимиз томонидан имзоланган, узоқ кутилган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги, мазкур қонун билан давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ-мажбуриятлари, вазифалари ҳамда уларнинг мақоми аниқ белгилаб берилганлиги таъкидланди.

 Жорий йилнинг 16-17 август кунлари Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг туман бўлинмаси, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳамкорлигида маҳаллалардаги 12-16 ёшли ўсмирлар ўртасида спортнинг мини футбол, стол тенниси турлари бўйича “Маҳалла кубоги” мусобақалари ўтказилди.

Муросасиз баҳсларга ва кескин курашларга бой кечган мусобақаларда туман биринчилигининг ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган жамоалар иштирок этдилар. Баҳслар якунига кўра, мини футболда “Машъал” маҳалла фуқаролар йиғинининг ёшлари биринчи, “Навкент” ҳаваскор футболчилари иккинчи, Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинидан “ Нанай” жамоаси учинчи, “Тошкент” маҳалла футболчилари эса 4-ўринни эгалладилар. Ғолибларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.



Савол: -Оила қачон кам таъминланган деб эътироф этилади?

Жавоб: -Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 7-бандига асосан 2022 йилдан бошлаб - оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.

Бугун туман Халқ таълими бўлимида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида бўлим мудири Абдурашид Қаюмов томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Унда бўлим бошлиқлари ва тумандаги барча таълим муассаса раҳбарлари иштирок этдилар. Сайёр қабул давомида олий таълим битирувчиларининг ишга жойлаштириш, кам таъминланган оила фарзандларини мактаб формаси билан таъминлашда ёрдам бериш, тумандаги таълим муассасалари томонидан қонунга зид равишда ишдан бўшатилганларни ишга тиклаш каби масалалар бўйича 52 та мурожаатлар келиб тушди.