Сўнгги йилларда "Янгиқўрғон тумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқдаки, бу ўз навбатида туманда табиий газ етказиб бериш жараёнини янги босқичга олиб чиқмоқда.

Жумладан, 12313 нафар истеъмолчига замонавий газ ҳисоблагичлари ҳамда 4489 та редуктор ўрнатилиши, газ таъминотидаги тизимни уч босқичдан икки босқичга ўтказилиши (456 та газ тақсимловчи қурилмалар демонтаж қилинди), 60 км. узунликдаги газ тармоғи эстетик жиҳатдан тартибга солиниши натижасида 3860 та хонадонда газ таъминоти яхшиланди ҳамда 35000 м3 табиий газ йўқотишга чек қўйилди.

Авваллари газ тармоғини бошқариш, истеъмол қилинган табиий газ учун тўловлар инсон омили иштирокида амалга оширилган бўлса, соҳада олиб борилган рақамлаштириш натижасида хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги сезиларли равишда ошди. Натижада ўтган йили мурожаатлар сони 174 тани ташкил этган бўлса, жорий йилнинг шу даврида 82 та мурожаатлар келиб тушди.

Айни дақиқаларда Нанай қишлоғининг марказида "Бағрикенглик энг олий қадрият" деган бош ғояни ўзида мужассам этган миллатлараро тотувлик йўналишидаги "Дўстлик фестивали" бўлиб ўтмоқда.

Унда 1-сектор чегара ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар, устоз ва фахрийлар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишмоқда.

Дарҳақиқат, тинч ва осойишта, турли миллат вакилларидан иборат халқи бирдамликда, иноқликда ҳаёт кечираётган юртда ривожланиш, тўкинлик, фаровонлик, ободлик ҳукм суради.


Tijoratchi tashkilot bo‘lgan yuridik shaxslar (kichik korxonalar, mikrofirma va qishloq xo‘jaligi ishlab chiqaruvchilardan tashqari) tijoratchi tashkilot bo‘lgan yuridik shaxslarning alohida bo‘linmalari va notijorat tashkilotlar diqqatiga!

Tashkilot faoliyati to‘g‘risida 12-korxona shakli hisobotni taqdim etishning oxirgi muddati 5 avgust 2022 yil.

Davlat statistika hisobotlarini taqdim etish tartibini buzish, hisobot ma’lumotlarini buzib ko’rsatish yoki hisobotni taqdim etish muddatlarini buzilishi ma’muriy jarima solishga sabab bo‘ladi (O‘z R MJTK 215-modda).

Туман ҳокими, сектор раҳбари Нов маҳалла фуқаролар йиғинида Поромон, Нов, Оқтепа маҳаллалари ёшлари билан учрашди.

Ёш оила вакили З.Махмудова "Ёшлар дафтари" га киритиш масаласи, О.Ботирова аукцион орқали ер олишда кўмаклашиш, О.Ботиров оилада иккита контрактга ўқийдиган талабанинг бир нафарига контрактини тўлашда ёрдам бериш масалаларида мурожаат қилдилар.


Аҳоли рўйхатга олиш тадбири мустақиллик йилларида илк бор бутун Республика миқёсида ўтказилиши инобатга олган ҳолда, унга пухта тайёргарлик кўриш ишлари амалга оширилиши керак. Бунда албатта ривожланган давлатлар тажрибаси ўрганилиб келинмоқда. Бу борада тажрибалари кўп давлатлар танлаб олинган. Илгариги бўлиб ўтган аҳолини рўйхатга олиш тадбири билан албатта бугунги аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фарқлар мавжуд. Ривожланган давлатлар энг камида 10 йилда 1 маротаба аҳолисини рўйхатга олиш ишлари ўтказса албатта саволларни ўзлари учун керакли маълумотлар асосида амалга оширадилар. Бизда бугунги кунда аҳолини рўйхатга олишда 3 та босқичда амалга оширилади.
1- босқичда тайёргарлик кўриш ишлари бўлиб ўтади. Аҳолини рўйхатга олишда саволнома олволиб уйма уй юриб рўйхатга олишдан олдин уларни қай тартибда рўйхатга олишлар, ҳужжатларни сақлаш тартиблари, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиблари,қонунлар, саволнома шакллари ва шунга ўхшаш ҳужжатлар ишлаб чиқиш лозим бўлади. Бизда бугунги кунда 22 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилган.
2-босқичда шу норматив ҳужжатларда белгиланган тартибларга асосан уйма уй юрга ҳолда аҳолини рўйхатдан ўтказилади.
3- босқичда якуний маълумотларни эълон қилишдан иборат.