Янгиликлар
Янгиқўрғон туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида "Оқ йўл сенга, битирувчи!" тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими А.Нажмиддинов, "Маданият" МФЙ раиси М.Дўсматов, йирик иш берувчи "Янгиқўрғон агроинвест" кластери иш юритувчиси А.Қосимов, фахрий устозлар ва битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Қурбон Ҳайити муносабати билан жойлардаги йўқловлар давомида туман ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан яна 50 нафар шароити оғир, кам таъминланган тумандошларимизга бир марталик пул маблағлари ҳам етказиб берилди.
Бу мақсадларда 20 млн.сўм маблағ сарфланди.
Байрам шукуҳи улашилмоқда
Барча жойда бўлганидек, Янгиқўрғон туманида ҳам байрам арафаларида эҳтиёжманд, эътиборга муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, кўнгил сўраш анъана тусига кирган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 1 июлдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарорида ҳам ана шу анъанага содиқ қолган ҳолда мутасадди ташкилотлар Ҳайит байрамини халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказишлари белгилаб берилди.
Мусулмонлар учун энг улуғ, муқаддас айём ҳисобланмиш Қурбон Ҳайитида - эзгулик ва саҳоват, меҳр-оқибат, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримиз яна бир бор намоён бўлади.
Ушбу байрам муносабати билан атрофимиздаги меҳр-эътиборга муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга мурувват кўрсатишдай эзгу амаллар киши кўнглига ёруғлик бахш этади, инсонийлик фазилатларимизни яна бир бор юксалтиради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 июлдаги "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорларига асосан Янгиқўрғон туманидаги масжидларда ҳам тайёргарлик кўриш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, тумандаги жоме масжидларида Қурбон хайити байрамига тайёргарлик кўриш, Ҳайит намози ўқиладиган 20 та масжидларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, автомобил қўйиш жойларини аниқлаш, Қурбон Ҳайити тадбирларини халқимизнинг миллий анъана ва қадриятларига мос равишда ўтишини таъминлаш мақсадида хуқуқни мухофаза қилувчи давлат органлари билан ҳамкорликда масжидларда ўрганишлар олиб борилмоқда.





