Янгиликлар
Янгиқўрғон туман ҳокимлигида ишсиз, кам таъминланган оилаларнинг вакилларига инкубатор тарқатилди.
Бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тўла субсидия асосида 50 нафар ишсиз фуқароларга инкубаторларнинг берилиши уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, хонадонларида даромад манбаи яратилишига омил бўлди.



Жорий ўқув йилида Янгиқўрғон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларини 2158 нафар ўқувчи тамомлади. Уларнинг 150 нафари муддатдан олдин турли олий ўқув юртлари талабаси бўлганликлари қувонарлидир, албатта.
Бугун туман Маданият марказида йиғилган умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари бутун умрга хотираларида муҳрланиб қоладиган тантанали маросимда иштирок этдилар.
Сабаби уларнинг 70 нафарига олтин, 25 нафарига кумуш медаллар топширилди.



Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, янги иш ўрни яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга мақсадли кредитлар ажратилмоқда.
Фақатгина, ажратилган маблағдан ўринли фойдаланиш ва белгиланган мажбурият асосида тўлов жадвали асосида қайтариш талаб этилади.
Бироқ, айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан бу мажбурият бажарилмагани оқибатида иш судгача бориб етмоқда.

Har qanday davlatning tarixi – bu, birinchi navbatda, unda yashaydigan xalqning tarixi, aholisining soni va tarkibi, uning iqtisodiy va ijtimoiy tavsiflarida o‘z ifodasini topadi.
Aholi soni bo‘yicha aniq va yaxlit ma’lumotlar aholini ro‘yxatga olish asosida olinadi.
Aholini ro‘yxatga olish yakunlariga qarab o‘tmish va hozirgi davr haqida fikr va mulohazalar yuritish hamda kelajakni prognoz qilish mumkin bo‘ladi.
Qator holatlarda aholini ro‘yxatga olish – aholining yoshi, jinsi, milliy tarkibi, ma’lumot darajasi, nikoh holati, bandligi va boshqa tavsiflari haqida ma’lumotlar olishning yagona manbai bo‘lib xizmat qiladi.
Aholini ro‘yxatga olish – bu mamlakat aholisining muayyan vaqtdagi “fotosurati”ni olish imkonini beruvchi umumdavlat miqyosidagi keng ko‘lamli tadbir bo‘lib, aholi to‘g‘risidagi ishonchli axborot manbai hisoblanadi.
Наманган вилояти ҳокимининг хайрли ташаббуси билан барча туманлар қаторида Янгиқўрғон тумани ёшларига ҳам спорт билан доимий шуғулланишлари учун 500 миллион сўмлик спорт анжомлари ажратилган эди.
Бугун туман ҳокимлигида ана шу спорт анжомлари ва жиҳозларини 71 та маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига топширилди.





