Мамлакатимизда, хусусан, Янгиқўрғон туманида ҳам олис, чегара ҳудудларда яшовчи аҳолининг турмуш даражасини, шароитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорини туманимиздан 28 та объект киритилиб, 33 млрд 520 млн. сўм маблағ ажратилган.


Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда туман раҳбари, туман ДХХ бошлиғи, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, ижтимоий соҳа ҳамда иқтисодий идоралар раҳбарлари, маҳаллалар раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.


2022 йилда "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг иккинчи мавсумида Янгиқўрғон тумани Халқ таълими бўлими томонидан илгари сурилган 8 та лойиҳаларни молиялаштириш учун 7 млрд. 350 млн. сўм маблағ йўналтирилган эди.

-Мени "Аёллар дафтари"га киритсангиз, субсидияга тикув машинаси олмоқчидим...
-Фарзандим олийгоҳнинг 1-босқич талабаси, таълим контрактини тўлашга ёрдам сўраб келдим...
- Яшаш ҳовлимнинг қўрғонига ёғингарчиликда зарар етди...


-Субсидия асосида уй-жой билан таъминлашингизни сўраб келдим...
- Талабаман, ўқишда фойдаланиш учун "Ёшлар дафтари"га киритиб, компьютер билан таъминлаб берилса...
-Паспортимни алмаштириш керак...
- Ажрашишим учун хулоса керак...
- Ижарага уй-жой керак...
-Фарзандимни операцияси учун моддий кўмак беринг...
- Моддий кўмак керак, озиқ-овқатдан қийналяпман...
-Тадбиркорлик қилишга ер ажратиб беринг...
- Собиқ турмуш ўртоғимдан уй-жой ундириб беринг...
Бугунги туман ҳокимининг қабулига келган юридик ва жисмоний шахслар юқоридаги каби сўровлар билан мурожаат қилмоқдалар.

Мурожаатларнинг аксарияти шу жойларда ижобий ҳал этилмоқда. Айримлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги