Янгиликлар
Оилаларнинг ижтимоий муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этишга имконият яратиш масаласи маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига катта масъулият юклайди. Бу борадаги вазифаларни тизимли ташкил қилиш, соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш орқали ислоҳотлар кўлами ва сифатини яхшилаш мақсадида барча маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини планшетлар билан таъминланиши белгиланган.
Юртбошимизнинг изғиринли, совуқ кунларда аҳолининг ҳолидан хабар олиш, қийналганларни озиқ-овқат билан таъминлаш ҳақидаги кўрсатмаларига биноан Янгиқўрғон туманида ҳам чора-тадбирлар ташкилланмоқда.
Юртимизда аномал совуқ об-ҳаво ҳукм суриши натижасида коммунал тизимда бир қатор муаммолар юзага келди.
Айни дақиқаларда туман ҳокими жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилмоқда.
Унда фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилмоқдалар.
Дунёда ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайдиган неъмат - тинчлик бор экан, юртимиз осуда, осмонимиз мусаффо, ҳар биримиз бахтиёр умргузаронлик қилмоқдамиз.





