Яқинда Янгиқўрғон тумани, Сойбўйи маҳалласининг хотин-қизлар фаоли Манзура Мирзаалиева  Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали ҳалқпарвар давлат барпо этиш”  Давлат гранти лойиҳасида иштирок этган эди.

Бугун 1-секторда туман ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.

 

🔻 Янгиқўрғон туманида доимий равишда "Темир", "Ёшлар" ҳамда "Аёллар" дафтарида турган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни фойдали меҳнатга жалб этиш, уй шароитида меҳнат қилиб, даромад топишларига кўмаклашилмоқда.

Янги ислоҳотлар даврида давлат раҳбарининг у ёки бу соҳага алоҳида эътибор қаратиши, айни шу соҳадаги ютуқ ва камчиликларнинг холисона таҳлили, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлиги хусусидаги кўрсатмалари ишга унум бахш этади.


Бугун туман ҳокимлигида бўлиб ўтган Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 42 - сессиясида кун тартибидаги кейинги масала юзасидан туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Лайло Аҳмедованинг ҳисоботи ҳам тингланди.