Янгиликлар
Мамлакатимиз бўйлаб кузатилаётган аномал об-ҳаво сабаб электр энергияси, табиий газ, кўмир каби энергия таъминотига талаб бир мунча ортиши табиий.
Айни пайтда Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Сенати аъзоси, сенатор Икромхон Нажмиддинов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарори асосида Янгиқўрғон туманида амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.
Бугун эрта тонгдан туман ҳокими А.Нажмиддинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва тегишли ташкилотлар раҳбарларидан иборат Ишчи гуруҳ Янгиқўрғон Деҳқон бозорини тартибга солиш, фуқароларнинг бозор ичи ва йўлакларда эркин, хавфсиз ҳаракатланишларини таъминлаш бўйича ўрганиш олиб борди.
Адлия вазирлиги томонидан тизимдаги очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳамда коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизми сифатида Вазирлик фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка муҳим ахборотлар бериш, уларнинг ҳуқуқий маълумотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) ижтимоий дастур тасдиқланган. Мазкур дастурнинг мухим таркибий қисмларидан бири бу - адлия органларининг ҳар йил якуни бўйича аҳолига бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот беришидир.
Янгиқўрғон туман адлия бўлими томонидан ортда қолган 2022 йилда бир қатор ижбий ишлар амалга оширилди. Энг аввало айтиб ўтиш жоизки маъмурий ислохотларнинг дебочаси сифатида туман адлия бўлими таркиби кенгайтирилди. Хозирги кунда Бўлим таркибига давлат хизматлари маркази, ФХДЁ ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари бирлаштирилди.
Бўлим томонидан 2022 йилда фуқаролардан 366 та мурожаатлар кўриб чиқилган бўлиб, шундан 254 таси ёки 69,3 фоизи қаноатлантирилган. 74 та мурожаатларга хуқуқий тушунтиришлар берилган. Келиб тушган мурожаатлар юзасидан ташкилотларга 16 та тақдимнома ва 111 та даьво аризалар киритилиб, бунинг натижасида 1 млрд 100 млндан ортиқ пул маблағлари ундириб берилиши таъминланган.
2022 йилда ўттизга яқин туман ташкилотларида 16 марта ўрганишлар ва 22 марта мониторинглар ўтказилган. Ўтказилган ўрганишларда жами 2 мингдан ортиқ қонунбузилиши ва камчиликлар аниқланган. Мазкур қонунбузилиши ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан 1267 тақдимнома, 36 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ва 326 та қонунбузилиши холатларига йўл қўймаслик юзасидан огохномалар киритилган. Натижада, туман ташкилотларининг 34 нафар ходимларига нисбатан интизомий жазо чорадари қўлланилган. Шунингдек, 3 587 та юридик тусдаги хужжатлар бекор қилинган, 5 та хужжатларнинг ижроси тўхтатилган. 36 нафар шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган. Бундан ташқари тақдимномлар натижасида 1 млрд 139 млн пул маблағлари ундириб берилиши таъминланган. Судларга фуқароларнинг манфаатида 177 та даъво аризалари киритилиб, жами 1 млрд 330 миллиондан ортиқ пул маблағлари ундирилган.
Янгиқўрғон туман адлия бўлими
Бугун туман ҳокимлигининг Ишчи гуруҳи томонидан Янгиқўрғон Деҳқон бозорини тартибга солиш ишлари олиб борилди.





