Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 42-сессияси бўлиб ўтди.

Сессиянинг кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли қарорини туманда ижросини таъминлаш масаласи кўрилди.

Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззаков Янгиқўрғон туманининг чекка ҳудудларидаги ижтимоий объектларда иссиқлик таъминоти даражасини ўрганди.


Туман ҳокимлиги муассислигидаги нашр - "Янгиқўрғон ҳаёти"нинг навбатдаги 27-сони чоп этилди.

Бугун, 14 декабрь куни, соат 14.00 да Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг 42-сессияси бўлиб ўтади.

Сессиянинг кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли қарорини туманда ижросини таъминлаш, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашига сайланган депутатлигини эътироф этиш, туман тиббиёт бўлими раҳбари Л.Аҳмедованинг ҳисоботи тўғрисида ҳамда тумандаги 52-умумтаълим мактаби директорлигига номзодни тасдиқлаш каби масалалар киритилган.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги

"Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиали Янгиқўрғон туман бўлими томонидан қиш-қировли кунларда ҳам истеъмолчиларни бир маромда суюлтирилган газ билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ёғингарчилик бўлишига қарамай, аҳолининг таъминотга бўлган эҳтиёжи инобатга олиниб, ҳудудларга белгиланган график асосида суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилмоқда. Бунда туманнинг олис, чегара ҳудудлари - Оқтом, Мўғол каби маҳаллаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан 5-6-7-8 декабрь кунлари Мўғол, Оқтом, Мамай, Олмазор, Бўстон, Қорасув, Тинчлик, Бирлик, Нов, Туман, Қизилқиёқ, Баркамол, Водий, Қорасув, Ибрат, Барака, Бекобод, Қуйи Қораполвон, Хўжашўркент, Ғовозон, Истиқбол, Соҳил маҳалла фуқаролар йиғинларининг 6380 нафар аҳолиси учун жами 127 600 килограмм суюлтирилган газ етказиб берилди.

Бугун Бўстон ҳамда Гулистон маҳаллаларига ҳам газ баллонлари етказиб берилмоқда.

Ушбу мақсадларга бўлимнинг 7 та техникаси ва 15 нафар ходими жалб этилган.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги