Аввалроқ "Туркистон Садоқат Бахт Иқболи" агрофирмаси ҳудудидаги тут плантацияси барпо этиш мақсад қилинган 6 гектардан ортиқ ер майдонида тут кўчати экиш ишлари семинар тарзида давом эттирилди.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Оила ва хотин қизлар бўлими томонидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган «Бандлик майдончалари»да  ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ишлари давом этмоқда.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган график асосида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази олимлари томонидан 2023 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олишда вегетация даврида агротехник тадбирларни ўз муддатларида ва сифатли амалга ошириш мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида туман раҳбари Асадулло Нажмиддиновнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Унда туманнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар моддий ёрдам, газ баллон, уй қуриш масаласида кўмак, кўмир, озиқ-овқат, кредит ажратиш, бандлик, тиббий хизматдан фойдаланишга кўмаклашиш каби масалаларда мурожаат этдилар.

Янгиқўрғон туманининг бир нечта ҳудудларида аҳоли турмуш шароитини, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш орқали фуқаролар кайфиятини кўтариш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.