Бугун Озод Абдулхамид бошчилигидаги Жаҳон банки мутахассислари  "Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. Фаза-2" лойиҳаси бўйича жорий йилда Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида амалга оширилган ишларни кўздан кечирдилар.

47- умумтаълим мактаби Янгиқўрғон туманининг чегара ҳудудларидан бири бўлмиш, баҳаво, атрофи боғу-роғларга бурканган Заркент қишлоғида жойлашган. Ушбу мўъжазгина илм даргоҳида ҳозирда 222 нафар ўқувчига 23 нафар педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқда.

Янгиқўрғон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг "Долзарб 40 кун"лиги доирасида кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги «Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан мамлакатимиз бўйлаб кекса авлод вакилларининг саёҳат қилишларини рағбатлантириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва холидан хабар олиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.