Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси раиси З.Маҳкамованинг ZOOM платформаси орқали ўтказилган йиғилишда берган топшириқларига асосан чора-тадбирлар ержаси ишлаб чиқилди.

Унга биноан Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тумандаги ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 71 та маҳалла фуқаролар йиғинларида «Бандлик майдончаси» ташкил этилган.

Бугун тумандаги 2-сектор ҳудудидаги "Бўстон" маҳалласидаги «Бандлик майдончаси»да ташкилланган "Меҳнат ярмаркаси"га 68 нафар ишсиз хотин-қизлар жалб этилди. Ва уларнинг 32 нафари маҳаллада жойлашган, 80 та бўш иш ўринлари мавжуд "ART SOFT" текстил МЧЖга ишга жойлаштирилди.

Тадбирга йиғилганларга туман ҳокими ўринбосари Н.Абдураҳманова томонидан давлатимизда ҳурматли Президентимиз томонларидан хотин-қизларга яратилган шароитлар, имтиёз ҳамда имкониятлар тўғрисида тушунтириб ўтилди.

Бундан ташқари ярмаркада иштирок этган фуқароларга туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари А.Кароматов меҳнат қонунчилиги бўйича ва ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда кооперативларга аъзо бўлиб кириб, уй шароитида оилавий даромадларини ошириш, тижорат банклари томонидан кредит ажратиш бўйича тушунтиришлар берди.

Тадбирда туман ИИБ катта инспектори Г.Чубаева ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги

Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бу борада ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон тумани вакиллари  бириктирилган Қораўзак тумани "Қуралпа" овул фуқаролар йиғинида бўлиб турибдилар.

Бугун Янгиқўрғондан "Қуралпа"га ижтимоий кўмак карвони етиб борди.


Аввалроқ "Туркистон Садоқат Бахт Иқболи" агрофирмаси ҳудудидаги фойдаланилмай турган 6 гектардан ортиқ майдонда тут плантацияси барпо этишга киришилган эди.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг 2022 йил 12 ноябрдаги 11/1-сонли қарорига асосан Халқ депутатлари туман Кенгашига 6-Туман, 14-Сутлибулоқ ва 28-Охунбобоев сайлов округларидан бўшаб қолган ўринлар депутатлигига қўйидаги номзодлар рўйхатга олинди:

6-ТУМАН ОКРУГИ БЎЙИЧА:

Эшонов Нажмиддин Исроилович - 1957 йилда туғилган, Ўз.ХДП аъзоси, пенсияда, шифокор, Янгиқўрғон туманида яшайди, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод

Дадабоев Муҳаммадолим Эргашевич – 1961 йилда туғилган, Ўз.ЛиДеП аъзоси, туман “Маҳалла” хайрия-жамоат фонди раиси, Янгиқўрғон туманида яшайди, Ўзбекистон тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати–либерал демократик партиясидан номзод

Тожибоев Муҳаммаджон Шокиржон ўғли – 1997 йилда туғилган, Ўз.ЭП аъзоси, 45-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, Янгиқўрғон туманида яшайди, Ўзбекистон экологик партиясидан номзод

Тошматов Рахимжон Каримжанович – 1964 йилда туғилган, “Адолат” СДП аъзоси, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси туман Кенгаши раиси, Янгиқўрғон туманида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясидан номзод

Бойчаев Диёр Абдуллажонович – 1979 йилда яшайди, Ўз.МТДП аъзоси, Янгиқўрғон туман Ихтисослаштирилган мактаб директори, Янгиқўрғон туманида яшайди, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод

14-СУТЛИБУЛОҚ ОКРУГИ БЎЙИЧА:

Хайдарова Насибахон Ибрагимовна – 1971 йилда туғилган, Ўз.ХДП аъзоси, “Агропиллахона” масъулияти чекланган жамияти директори, Янгиқўрғон туманида яшайди, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод

Абдумўминов Элмурод Бекмурод ўғли – 1992 йилда туғилган, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими мутахассиси, Янгиқўрғон туманида яшайди, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати либерал демократик партиясидан номзод

Бозарова Гулнора Шокиржоновна – 1988 йилда туғилган, Ўзбекистон Экологик партияси туман Кенгаши раиси, Янгиқўрғон туманида яшайди, Ўзбекистон экологик партиясидан номзод

Тожибоева Муножат Нўъмонжановна – 1986 йилда туғилган, “Адолат” СДП аъзоси, Юқори Навкент маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Янгиқўрғон туманида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод

Тошматов Акмалжон Хусанбоевич – 1979 йилда туғилган, Ўз.МТДП аъзоси, маҳалла фаоли, вақтинча ишсиз, Янгиқўрғон туманида яшайди, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод

28-ОХУНБОБОЕВ ОКРУГИ БЎЙИЧА:

Абдуллаев Шерзоджон Туман ўғли – 1971 йилда туғилган, Ўз.ХДП аъзоси, “Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Янгиқўрғон туманида яшайди, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод

Қосимова Гулнора Юлчибоевна – 1966 йилда туғилган, Ўз.ЛиДеП аъзоси, Ўз.ЛиДеП туман Кенгаши аппарати раҳбари, Янгиқўрғон туманида яшайди, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати либерал демократик партиясидан номзод

Тўхтасинов Элдор Акбаралиевич – 1984 йилда туғилган, Ўз.ЭП аъзоси, Янги Наманган туманида ҳоким ёрдамчиси, Янгиқўрғон туманида яшайди, Ўзбекистон экологик партиясидан номзод

Сидиқов Зафаржон Содиқжанович – 1988 йилда туғилган, “Адолат” СДП аъзоси, хусусий тадбиркор, Янгиқўрғон туманида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод

Маматюнусова Юлдузхон Ҳусанбой қизи – 1991 йилда туғилган, Ўз.МТДП аъзоси, Янгиқўрғон туман Водий маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Янгиқўрғон туманида яшайди, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 539-сон қарори билан Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш ва унинг асосида давлат хизматини кўрсатиш соҳасида бир қатор янгиликлар жорий этилди.

Корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни фойдаланувчиларга тақдим этиш хизмати шу кунга қадар анъанавий шаклда (амалда 15 кунда), яъни фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосан шартнома тузиш орқали кўрсатилар эди.
Мазкур қарор билан, икки ой муддатда маълумотларни инсон омили аралашувисиз давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн режимда олиш имконияти яратилади.
Шунингдек, корхона ва ташкилотлар тўғрисида олиш мумкин бўлган маълумотлар рўйхати 8 тадан 16 турга кўпайтирилди.

Шу билан бирга, Давлат статистика қўмитасининг веб-сайти орқали корхона ва ташкилотнинг СТИР кодини киритган ҳолда реал вақт режимида юридик шахс тўғрисида бепул маълумотлар олишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинди.
Бундан ташқари, юридик шахснинг асосий фаолият тури ва унда ишлаётганларнинг ўртача йиллик сони ўзгарганда – йиллик статистика ҳисоботи билан бир қаторда рўйхатдан ўтказувчи органлар, жумладан Давлат хизматлари марказлари орқали қуйидаги ҳолларда ўзгартириш белгиланди:
юридик шахс янги ташкил этилган вақтда асосий фаолият тури (ИФУТ) кодини бириктиришда ёки ходимлар сони тўғрисидаги маълумотни тўлдиришда ноаниқликка йўл қўйилган деб ҳисобланганда;
юридик шахс фаолият кўрсатмаётганда, қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилганда, белгиланган тартибда фаолияти тикланганда;
юридик шахс қайта рўйхатдан ўтиб, таъсис ҳужжатларида ушбу фаолият тури асосий фаолият тури деб белгиланганда;
юридик шахс маълум фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия олганда ёки лицензияси бекор қилинганда.
Юқорида санаб ўтилган ислоҳотлар:
- маълумотларни реал вақт режимида шакллантириш
ва уларни электрон шаклда қисқа муддатда юклаб олиш имкониятини яратиш орқали амалдаги маълумотларнинг оммабоплиги ва фойдаланувчилар қамровини оширишга эришилади;
- маълумотларни олиш тартиби осонлаштирилади, ортиқча қоғозбозлик ва оворагарчиликларни олди олинади ҳамда маълумотларни олиш учун шартномани расмийлаштириш
ва банклар орқали тўловларни амалга ошириш амалиётидан воз кечилади.
Бундан ташқари, тақдим этилаётган маълумотларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда давлат органларида юз бериши мумкин бўлган коррупциявий омилларни бартараф этишга хизмат қилади.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги