16-умумтаълим мактабида Янгиқўргон туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ўзи ўқиган  16-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан учрашди.

Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда туман раҳбари сўнгги йилларда мамлакатимизда  таълим соҳасига қаратилаётган эътибор, мактабларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг илм олиш,  касб эгаллашлари учун  яратилаётган шароитлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Республикамизда ўтаётган ноябрь - "Кексалар туризми ойлиги" доирасида Янгиқўрғон туманида тадбирлар давом этмоқда.

Хусусан, вилоят Маҳалла ҳайрия жамоат фонди ташаббуси билан туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошчилигида 20 нафардан ортиқ фахрий ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, якка ёлғиз яшовчи тумандошларимиз учун навбатдаги саёҳат уюштирилди.

Саёҳат давомида нуроний отахон ва онахонлар Наманган вилояти бўйлаб Чортоқ туманидаги "Султон Увайс Қараний" зиёратгоҳига, Наманган шаҳридаги "Ўн бир Аҳмад қабристони" зиёратгоҳига, Тўрақўрғон шаҳридаги "Исоқхон Тўра Ибрат" мажмуаларини зиёрат қилдилар.

Зиёратлар давомида саёҳатчиларимизар ҳозирги кунда уларга кўрсатилган эътибор ва эҳтиром, эъзоздан мамнун эканликларини изҳор этдилар ва юртбошчимиз бошчилигида мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатини қўллаб-қувватлашларини айтиб, саёҳат ташкилотчиларини дуои-фотиҳа қилдилар.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги

Бугун 4-умумтаълим мактаби жамоаси, ўқувчилари ҳамда қизилқиёкликлар учун қувончли воқеа юз берди. Бунинг сабаби мактаб ҳовлисида "Очиқ бюджет" ташаббусли лойиҳада ғолиб бўлган, 600 млн.сўм маблағ эвазига бунёд этилган усти ёпиқ стадион фойдаланишга топширилди.

Бу ўз навбатида мактаб ўқувчилари ҳамда спортсевар қизилқиёқликлар учун спорт билан мунтазам шуғулланишлари, жисмонан чиниқишлари учун айни муддао бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасида давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципи кафолатланган.

Бу судларнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритиши демакдир.

Фақат мустақил суд ҳокимиятигина ҳар бир фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши кафолат бўлиб хизмат қилади.

Суд ҳокимияти - бу судларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари устуворлиги принципига сўзсиз риоя қилиш асосида жиноий, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳамда оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўриш бўйича ваколатидир.

Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Конституциянинг 16-моддасига мувофиқ “Мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас”.

Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.

“Судлар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ суд муҳокамасини қандай бўлмасин чеклашларга, бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатишга, таҳдид қилиш ёхуд суд фаолиятига мансабдор шахс ёки фуқаронинг қай тарафдан ва қандай масалада бўлмасин аралашишига йўл қўйилмайди.

Конституциянинг 44-моддасида ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган. Бу суднинг чинакам адолат қўрғони сифатида фаолият олиб бориши зарур ва шарт эканлигининг ифодасидир.

 

Рустамжон БОЙҚОРАЕВ,

фуқаролик ишлари бўйича

Янгиқўрғон туманлараро суди судьяси                                  

Туман марказидаги 17-Болалар мусиқа ва санъат мактабида 1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни  олдидан семинар ўтказилди.