Унда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигидаги секторлар раҳбарлари миграциядаги фуқароларнинг муаммолари билан қизиқдилар, қийналаётган фуқароларни юртига қайтишга чақирдилар.

Мулоқот давомидан сайёр қабул ҳам бўлиб ўтди. Унда жисмоний ва юридик шахслар ҳам пробация ҳисобида турган ёшлар ўзларини қийнаётган муаммолари билан секторлар раҳбарларига мурожаат қилдилар.

Шунингдек, тадбир давомида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга йўналтирилган маъруза ва видеофильмлар намойиш этилди.

Уларда фарзандларни касбли, ҳунарли бўлишга йўналтириш, уларга ватанпарварлик туйғуларини снигдириш, ёт ғоялардан асраш, тичлигимиз қадрига етиш, шукроналик, исрофгарчиликнинг олдини олиш мавзуларига тўхталинди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Янгиқўрғон туманида аҳоли даромадларини ошириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Наманган вилоят ҳудудий бошқармасига Янгиқўрғон туманидаги 25 та маҳалла бириктирилган. Уларда тизимли иш ташкил этиш мақсадида 11 нафар банкнинг ёнланма ходимлари иш олиб бормоқда.

Мазкур маҳаллаларга жорий йилнинг 6 ой давомида барча молиялаш манбалари ҳисобидан 14,2 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиши таъминланди ва жами 361 та ишчи ўринлари яратилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 6 ой давомида 430 та тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳисобига 81 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Шу билан биргаликда, банкнинг ташаббуси билан Сутлибулоқ МФЙ ҳудудидаги 299-контурда ижарага берилган 10 гектар майдонда 10 та деҳқон ҳўжаликлари томонидан “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида картошка экилиши таъминланди.

Жорий йилнинг 10 июль куни Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман кенгаши сессиясида 2024 йил II ярим йиллигида иқтисодий ривожланиш, инвестицияларни жалб қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгилаб берилган вазифаларга асосан жорий йил якунига қадар барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 9,3 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиши таъминланади.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов чегара ҳудуд - Оқтом маҳалласидаги 18-умумтаълим мактабида Инвестиция дастури асосида олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Айни кунларда мазкур мактабнинг мавжуд бинолари реконструкция қилинмоқда, қўшимча 96 ўринли бино қурилмоқда.

Ушбу мақсадларга салкам 3,5 млрд.сўм маблағ ажратилган.

Туман раҳбари қурилиш жараёнида дуч келинаётган муаммолар юзасидан соҳа раҳбарларига кўрсатмалар берди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

"Оқтом" маҳалласида туман ҳокими, сектор раҳбари Асадулло Нажмиддиновнинг сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

Унда Қораполвон маҳалласи фуқаролари кўприк қуриш, Оқтом МФЙ фуқароси ер масаласида мурожаат қилдилар.

Бир гуруҳ "Оқтом"нинг фуқаролари маҳаллада  ички кўчаларни асфальтлаш, ичимлик суви таъминоти масаласида кўзга кўринарли катта ишлар қилинганлигини эътироф этишиб, миннатдорчилик билдиришди.

Мулоқот давомида А.Нажмиддинов давлат Мустақиллигини нишонлаш олдидан кўчаларни тозалаш, ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бугун Янгиқўрғон туманидаги 2-сектор ҳудудида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими,  Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ички Ишлар бўлими билан ҳамкорликда тумандаги ёшлар ва хотин-қизларни,  ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш  мақсадида “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Ярмаркада тумандаги мавжуд корхоналар 410 та бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этдилар.                               

Тадбирни туман  прокурори  ўринбосари А.Низамов очиб берди.

Меҳнат ярмаркасида ишсиз аёллар ва  банд бўлмаган фуқаролардан 30 нафарига турли йўналишлар бўйича  йўлланмалар берилди.

Хусусан, уларнинг 4 нафарига  маъқул келган бўш иш ўринларига, 21 нафарига касбга қайта ўқитишга  йўлланмалар берилди.                              

Бундан ташқари 5 нафарига июль ойида ташкил этиладиган  жамоат ишларига жалб қилиш учун буюртмалар олинди.    

Шу билан бирга ишсиз,  "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган 4  нафар фуқароларни ўз даромадларини ошириб, бандлигини таъминлаш мақсадида  субсидия асосида тикув машиналар  берилди.

Ярмаркада иштирок этган фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, касаначи сифатида  аъзо бўлиб, уй шароитида оилавий даромадларини ошириш, тижорат банклари томонидан кредит ажратиш бўйича ҳамда кам даромад топаётган, ватанга қайтариши лозим бўлган фуқароларни қайтариш ва ўз ҳудудида бандлигини таъминлаш бўйича тушунтиришлар берилди.