Янгиликлар
Туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 январдаги “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-11-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида бугунги кунда кечиктириб бўлмайдиган вазифалар таҳлили юзасидан ҳудудларда йиғилиш ўтказиш мақсадида график ишлаб чиқилган.



Белгиланган графикга асосан бугун "Жўра Охунов Шарқ Юлдузи" агрофирмаси ҳудудида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда маҳалла еттилиги, Солиқ инспекцияси, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилот раҳбарлари, агрофирма раислари, сув хўжалиги вакиллари ҳамда ҳудуддаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишда, шунингдек, пилла парвариши бўйича аниқланаётган камчиликлар, ғалла, сув, фермерлардан солиқ ундириш, ариқларни бетонлаш масалалари танқидий таҳлил қилиниб, мазкур масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими А.Нажмиддинов туман прокурори, 2-сектор раҳбари О.Рахмоналиев билан биргаликда “Бирлашган Феруз Умид ороли” агрофирма ҳудудидаги “Жакбарали Алишер Орзумбой” фермер хўжалиги ҳамда “Янгиқўрғон картошкачилик маркази томорқа хизмати” МЧЖ ер майдонларида бўлдилар.



Ўрганиш давомида парвариш қилинаётган ғалла майдонларида бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш жараёнлари билан танишди.
Маълумки, апрель-май ойларида бегона ўтлар, касалликлар ва зараркунандалар ғалла майдонларини зарарлашини инобатга олиб, уларга қарши кураш чораларини кўриш ва доимий кузатув талаб этилади. Бу тадбирларнинг кечиктирилиши етиштирилаётган доннинг сифати ва ҳосилдорлигини кескин пасайишига олиб келади.
Туман раҳбари ана шу юмушларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ҳамда туман прокурори Оқилжон Раҳмоновлар “Жўра Охунов Шарқ Юлдузи” агрофирмаси ҳудудида ташаббускор Дилшод Нормирзаев томонидан 8 гектар майдонда барпо этилаётган узумзор билан танишди.



Шундан сўнг секторлар раҳбарлари “Муҳаммад Рафиқ”, "Мурхонжон Хайдарович Хайдаров”, “Осимхон Оқилхон Жобирхон” фермер хўжаликлари томонидан парваришланаётган бошоқли дон экинларининг ҳолатини кўздан кечирдилар.
Ғалладан юқори ҳосил олиш учун агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Маълумот учун бугун “Жўра Охунов Шарқ Юлдузи” агрофирмаси ҳудудида жами 267 гектар майдонда кузги бошоқли дон экинлари парваришланмоқда.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Бугун тонгда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов "Нурафшон" маҳалласининг мутасаддилари, фаоллари, нуронийлари билан учрашди.



Учрашувда "Обод хонадон", "Обод кўча", "Обод маҳалла" мезонлари асосида маҳаллада обонлаштириш, тозалов ишларини ташкил этиш бўйича фикр юритилди.
Бир қатор алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган учрашувда ички кўчаларни асфалтлаш, электр тармоқларини таъмирлаш, ариқ-зовурларни тозалаш, аҳолини суюлтирилган газ баллонлари билан ўз вақтида таъминлаш, маҳалла биносининг қурилишини якунига етказиш масалалари юзасидан кўрсатмалар берилди.
Маълумот учун бугун "Нурафшон" маҳалласидаги 15 та кўчада 4707 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Янгиқўрғон туманида сайёр қабул ўтказилди.



Сайёр қабулда 39 нафар фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.
Уларнинг 41 та масаладаги мурожаатларидан 4 таси жойида ижобий ечимини топган бўлса, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилганлиги учун 37 та мурожаат иш юритувга қабул қилинди.
Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.





