Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati, Yoshlar ishlari agentligi, sport vazirligi, mahallalar uyushmasi hamkorligida yoshlar oʻrtasida sportni ommalashtirish, sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish, shuningdek, ular orasidan iqtidorlarni aniqlash va qoʻllab-quvvatlash maqsadida har yili futbol va mini-futbol boʻyicha DXX raisi kubogi uchun musobaqalari oʻtkazib kelinmoqda.

Yangiqoʻrgʻon tumanida "Besh tashabbus olimpiadasi" doirasidagi mazkur musobaqaning bu yilgi mavsumiga start berildi.

Kubok uchun kurashda tumanning 71 ta mahallalaridagi 18 yoshdan 30 yoshgacha boʻlgan oʻgʻil bolalar futbol va mini-futbol, qizlar esa mini-futbol boʻyicha kurash olib borishadi.

Yuqori saviyada tashkil etilgan tadbirning ochilish marosimida sektor rahbarlari, sport maktabi, yoshlar yetakchilari ishtirok etishdi. Soʻzga chiqqanlar sohadagi islohotlar, yoshlarga yaratib berilayotgan imkoniyatlar haqida toʻxtaldilar.

Янгиқўрғон туманида ПҚ-401-сонли "Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизлар фаолиятини ошириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида" қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман Маданият марказида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Республика Саломатлик маркази мутахассиси Лола Саидова маъруза қилди.

Ушбу семинарда тиббиёт ходимлари ва маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман Мактаб ва мактабгача таълим бўлими, "IT-school" ва "IT PIXCEL" МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбир соҳада фаолият кўрсатаётган IT компанияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

Мазкур тадбирнинг асосий қисмида “IT PIXCEL” МЧЖ раҳбари Баҳромжон Абдураҳманов компанияси мақсадлари, IT-соҳасининг келажаги ва ривожланиши, IT-таълимнинг бозорига киришининг аҳамияти ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берди.

Бундан ташқари, туман ҳокимининг рақамли иқтисодиёт бўлими бош мутахассиси Ш.Холмирзаевнинг “Янгиқўрғондаги уюшмаган ёшлар ва ўқувчилар учун IT-таълимнинг аҳамияти, сунъий интеллект ва инсон мияси имкониятлари” борасида нутқи йиғилган ёшлар эътиборини тортди.

Тадбирда туман ҳокимининг рақамли иқтисодиёт бўлими бош мутаҳассиси Ш.Холмирзаев, туман Мактаб ва мактабгача талим бўлими ходими А.Мадалиев ва бошқалар иштирок этишди.

Сессияни туман Кенгаши раисининг ўринбосари Икромжон Қодиров очди ва олиб борди.

Унда тумандаги 4 та сектор раҳбарларининг секторлар ҳудудида жорий йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботлари тингланди.

Туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг соҳада олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланиб, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Сессия давомида, шунингдек, туманда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш натижалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги “Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5102 сонли қарори ва 2023 йил 27 сентябрдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-316-сонли Қарорларининг тумандаги ижроси масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан музокаралар олиб борилди, таклифлар киритилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ташриф давомида умумий қиймати 40 млн. доллар бўлган 3 та шартномани имзолаш бўйича келишувлар олиб борилди.

Жумладан, туманда фаолият юритаёгган “Бобуржон Элегант Файз” МЧЖ Хитой Халқ Республикасининг “YOULIN COMMERCIAL FIRM OF ALASHANKOU BORDER EXCHANGE MARKET” компанияси билан қуритилган меваларни экспорт қилиш бўйича 20 млн. долларлик ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш орқали 10 млн. долларлик мевани қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш бўйича таклифлар берилди.

Шунингдек, “Қандиён” ғишт МЧЖ ҳамда Хитойнинг "ZHANG JINYONG" корхоналари ҳамкорлигида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш орқали10 млн. долларлик гипсокартон ишлаб чиқариш корхонасини ишга тушириш бўйича ҳам битимлар тузилиши кутилмоқда.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати