Янгиликлар
Бугун Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Шуҳрат Алиев бошчилигидаги ишчи гуруҳи Янгиқўрғон туманида ўрганиш олиб борди.
Ўрганиш давомида Исковот қишлоғида бир неча ўн йиллардан бери волейбол бўйича ўзига хос мактаб яратилиб, қизлар жамоаси тузилиб, ҳозирда 63-умумтаълим мактабида машғулот олиб бораётган мураббий Илҳомжон Турдиевнинг фаолияти билан яқиндан танишилди.



Мазкур волейболчи қизлар республика миқёсидаги мусобақаларда доимий равишда юқори натижаларни қўлга киритиб келаётганликларини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Ш.Алиев ва Янгиқўрғон тумани ҳокими А.Нажмиддиновлар айнан шу волейбочилар мактаби негизида волейбол бўйича спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш базасига асос солиш бўйича таклиф ва имкониятларни ўрганиб чиқдилар.
Тадбирда "Нуроний" жамғармаси Наманган вилояти бўлими бош мутахассиси А.Болтабоев, туман "Нуроний" жамғармаси раиси М.Дедабоев, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Қ.Иброҳимов, НамДУ тарих фанлари номзоди Б.Исақов ҳудуддаги нуронийлар ва ёшлар иштирок этишди.



Тадбирга ҳамоҳанг равишда бўлиб ўтган "Қўша қариш саодати" тадбирида шу ҳудудда 50-60 йил давомида ҳамжихатликда тинч-тотув яшаган жуфтликлар иштирок этишди.
Уларнинг ҳаётий йўллари ёшларга ўрнак бўлди. Шунингдек, мактабда аъло баҳоларга ўқиётган, фан олимпиадаларида ютуқларга эришган ўқувчилар Нуроний" жамғармасининг эсдалик совғалари, уларнинг ота-оналарига эса туман ҳокимининг "Ташаккурномаси" топширилди.
Ўқувчилар томонидан намойиш этилган бадиий чиқишлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.
Қирқ йилдан ортиқ умрини Янгиқўрғон тумани тиббиёти ривожига бахш этган, инсон саломатлиги йўлида фидоийлик билан меҳнат қилган 84 ёшли Хайдарали ота Ҳожиакбаров бугун фарзандлари, набиралари қуршовида умргузаронлик қилмоқда.


Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Рамазон Ҳайити муносабати билан бугун уларнинг хонадонида бўлиб, отахоннинг ҳолидан хабар олди.
Суҳбат давомида Хайдарали ота Ҳожиакбаров бугунги ёруғ кунлар, мамлакатимизда инсоннинг турмушини фаровонлаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, айниқса ёшларнинг униб-ўсишлари учун яратилаётган шароитлар, нуронийларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор учун шукроналик келтириш лозимлигини таъкидлаб, Президентимизга миннатдорчилик билдирди.
Ўз навбатида, вилоят ҳокими отага сиҳат-саломатликда узоқ умр кўришларини, ёшлар тарбияси йўлида маҳаллага ҳамиша елкадош бўлишларини тилади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5 апрелдаги
ПҚ-153 сонли Қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ;
- туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун устувор равишда ёшларга ижарага берилади ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи янги тизим жорий этилади,
- ер майдонини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари “Е-аукцион” электрон савдо платформаси орқали “маҳалла еттилиги” нинг тавсияси билан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшлар ўртасида ўтказилади,
- ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;
-закалат пули базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида белгиланади;
-сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришга суғориладиган экин майдонлари;
боғдорчилик-узумчилик йўналишлари учун кўп йиллик дарахтзорлар ёки самарасиз боғлар ер майдонлари;
доривор ўсимликлар етиштириш, чорвачилик йўналишлари учун чорва озуқаси экинларини етиштиришга мўлжалланган, лалми, бўз, яйлов ва янги ўзлаштирилган ер майдонлари 30 йил муддатгача кичик лотларда “бир массив - бир маҳсулот” тамойили асосида ижарага берилади.
Бунда, электрон онлайн аукцион савдоларида 1 нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, аукцион ўтказилган ҳисобланади ҳамда ушбу имтиёзли шартлар асосида ўтказиладиган аукцион савдоларида ёшларга ер майдонини фақат бир маротаба ижарага олишга рухсат берилади.
А. Мирзахмедов
“Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш”
АЖ Наманган вилояти вакили
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янгиқўрғон туманидаги ўрганишлари якунида "Булоқбоши" маҳалласида аҳоли томорқасидан фойдаланиш ҳолати билан танишди.



Хусусан, Мухторжон Тожибоевнинг томорқадан самарали фойдаланиш ҳолати кўздан кечирилди.
Шу жойда маҳалла еттилиги билан суҳбатлашган вилоят ҳокими маҳаллани ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, миграцияда кам даромад топиб, хорижда сарсон юрганларни юртга қайтариш масалаларига эътибор қаратди. Бу борада ҳоким ёрдамчиси ва бошқа фаолларга тегишли кўрсатма ҳамда топшириқлар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.





