Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбари ўринбосари Амиртемурхон Мусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Янгиқўрғон туманидаги бир қатор маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўргандилар.

Хусусан, "Машъал" маҳалласидаги 94 ёшдаги Қурвонжон Ашурматова ҳолидан хабар олган ишчи гуруҳ вакиллари унинг набираси А.Муродиллаевнинг бандлиги, нуроний Жамолдин Бойхоновнинг тиббий хизмат борасидаги мурожаатлари ўрганилиб, ечим бериш чоралар кўрилди.

Бундан ташқари, Поромон маҳалласидаги 104 ёшли онахон Суюмжон Сотимованинг қаровчисига стаж белгилаш, "Обод" маҳалласида истиқомат қилувчи, боқувчисини йўқотган Холисхон Қўчқорова ҳовлисининг кадастр ҳужжатларини тўғирлаш каби масалаларга ечим берилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун Исковот қишлоғида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Наманган вилоят "Ёш гвардиячилар" Болалар ва ўсмирлар Спорт мактаби фойдаланишга топширилди.

Салкам 11 млрд. сўм маблағ эвазига мактабнинг стадиони, мавжуд бинолари реконструкция қилиниб, ёш спортчилар учун муҳташам спортзал, бокс билан шуғулланиш учун зал, маъмурият, мураббийлар учун бино, ечиниш ва ювиниш хоналари барпо этилди.

Оддий қишлоқда катта шаҳарларники каби спорт иншоотларининг барпо этилиши бугун мамлакатимизда ёшларга, уларнинг бекаму кўст камол топишларига жиддий эътибор қаратилаётганлигининг исботидир. Ёшлар учун яратилаётган бундай имкониятларни кўриб, дили равшан топади кишининг.

Иншоотнинг очилиш маросимида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбари ўринбосари Амиртемурхон Мусаев, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси, сенатор Икромхон Нажмиддинов, вилоят Миллий гвардия бошлиғи, полковник Хамидулло Маматов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Баҳодир Инагамов, вилоят Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Хожиакбар Абдуллаев ҳамда туман Қўриқлаш бўлими вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлари, спорт маткаби жамоаси, ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг, вилоят Спорт бошқармаси қошидаги ўзбек жанг спортчилари ҳамда спорт мактаби ўқувчиларининг чиқишлари тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.

Мазкур спорт мактабида бугунги кунда 12 турга яқин спорт тўгаракларига 1000 нафардан ортиқ ёшлар жалб этилган.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун Янгиқўрғон туманида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбари ўринбосари Амиртемурхон Мусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ ўрганиш олиб бормоқда.

Ўрганиш аввалида А.Мусаев туман ҳокимлигида
Маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, "маҳалла еттилиги" фаолияти ҳамда ёшлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил этишга қаратилган ҳужжатларни ҳар бир маҳаллада ўз вақтида ва сифатли жорий этилишини таъминлаш, мувофиқлаштириш ва тизимли назоратни амалга ошириш бўйича туман штаби фаолияти билан танишди.

Штаб ҳамда ишчи гуруҳ аъзоларига самарали иш ташкил этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Байрам арафасида Қизилқиёқ маҳалласи аҳолиси учун янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

75 ўринли 42-мактабгача таълим ташкилотининг маънан эскирган биноси ўрнига 4 млрд. 800 млн. сўм маблағ эвазига 120 ўринли, уч қаватли, замонавий, муҳташам боғча қад ростлади.

-Маҳалламизда 6447 нафар аҳоли истиқомат қилади. Сўнгги йилларда аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида бир қатор бунёдкорликлар амалга оширилди. Жумладан, 2022 йилда ҚВП капитал таъмирдан чиқди, 2023 йилда 1 млрд.150 млн. сўм эвазига икки маҳаллани боғлаб турувчи кўприк қурилди. Жорий йилда ҳам Инвестиция дастурига асосан 4-умумтаълим мактаби учун қўшимча биноси қурилиши режалаштирилган, -дейди маҳала раиси Шавкатжон Ғайбуллаев.

Тадбирда сектор раҳбари, маҳалла нуронийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун Янгиқўрғон туман Маданият марказида "Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз!” шиори остида “Маърифатли аёл” маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари,  Ўзбекистон халқаро Ислом академияси доценти Бектош Бердиев, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хонандаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов, туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Н.Абдураҳмоновалар томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида хонадонларга қувонч ва шодлик кираётгани, қанчадан-қанча одамларнинг ҳаёт даражаси ва сифати тубдан ўзгараётгани, минглаб аёлларимизнинг руҳи кўтарилиб, уларнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкамланаётгани энг муҳим натижа эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, муҳтарам Президентимизнинг 8-март Халқаро хотин-қизлар байрамида аёлларимизга йўллаган Мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Тадбирда туманимизда истиқомат қилаётган хотин-қизлар, отинойилар, маърифатли уй бекалари, фан, спорт, маданият ва санъат, тадбиркорлик ҳамда бошқа йўналишларда ютуқларни қўлга киритган ёшлар иштирок этишди.

Тадбир якунида мамлакатимиз ва жаҳонда бўлиб ўтган олимпиадалар ва спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришган ёшларнинг ота-оналарига туман ҳокими, Маънавият ва маърифат кенгаши раисининг “Ташаккурнома”си ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, “Қутлуғтол” маҳалласида истиқомат қилаётган “Маънавият ва маърифат уйи” соҳибаси С.Мамаджонованинг хонадонида ташкил этилган уй кутубхонасига ташриф буюрилди.

Тадбир давомида тайёрланган баҳорий таомлар кўтаринкилик бахш этди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати