Янгиликлар
Янгиқўрғон туманидаги Ижтимоий мослашув марказида банд бўлмаган 50 нафар хотин-қизларни қишлоқ хўжалиги, пиллачилик ва тикувчилик йўналишида касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйилди ва бошланди.



Касб-ҳунар ўқитиш якуни билан ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида бандлиги таъминланади.
Туман ҳокими хорижда ишлаётганлар билан онлайн-мулоқот ўтказдиЯнгиқўрғон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари ҳокими Асадулло Нажмиддинов Нанай маданият марказида фарзандлари чет давлатларга ишлаётган фуқаролар билан учрашди.



Учрашув давомида уларнинг хорижда ишлаётган фарзандлари билан ҳам онлайн мулоқотда бўлиб, уларни қийнаётган масалалар билан қизиқди ва ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Мулоқот давомида А.Нажмиддинов мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар натижасида яратилаётган имкониятларга алоҳида тўхталиб, улардан унумли фойдаланишга, ўз юртига келиб ишлашга чақирди.
Бугун Республика ишчи гуруҳи томонидан Янгиқўрғон туманидаги 3-сектор ҳудудида олиб борилган ўрганиш аввалида "Баркамол" МФЙнинг "еттилиги" томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлар, Омбор китоби ва бошқа ҳужжатларнинг юритилиши кўздан кечирилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан тавсиялар берилди.



Шундан сўнг, ишчи гуруҳи томорқасидан унумли фойдаланиб, яхши даромад олаётган аҳоли хонадонларида бўлдилар.
Хусусан, фуқаро Ҳ.Қаюмов томорқасининг 2 сотих қисмида 15 та қорамол парваришламоқда. Бир йилда ўртача 300 млн. сўм даромад олиш имкони бор.
"Ровут" маҳалласида яшовчи Р.Усмонов томорқасининг 7 сотихида гул етиштириш учун иссиқхона барпо этиб, 8 кишининг бандлигини таъминлаган. Р.Усмонов бир йилда 100 млн. сўмдан ортиқ даромад топмоқда.
Ишчи гуруҳ вакиллари юқоридаги тажрибаларни аҳоли ўртасида оммалаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Куни кеча Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбари ўринбосари Амиртемурхон Мусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Янгиқўрғон туманидаги бир қатор маҳаллаларда аҳоли муаммоларини манзилли ўрганган эди.



Хусусан, "Машъал" маҳалласида истиқомат қилувчи 94 ёшли Қурвонжон Ашурматова ишчи гуруҳ вакилларига мурожаат қилиб, қорамол сўраган эди.
Қ.Ашурматованинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, унинг оилавий аҳволини яхшилаш мақсадида бир бош қорамол (1 бош бузоғи билан) етказиб берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Бугун "Жўра Охунов - Шарқ Юлдузи" агрофирмаси ҳудудидаги "Тўпсада" массивининг 4,5 гектар ер майдонида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари олиб борилди.



Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбари ўринбосари Амиртемурхон Мусаев, тумандаги секторлар раҳбарлари, хотин-қизлар, ёшлар, нуронийлар, "Экология", "Ободонлаштириш" бошқармаси ходимлари иштирок этган оммавий тадбирда 15000 тупга яқин тут ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





