Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги "ОПЕК" халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида Наманган вилоятининг Заркент, Ҳадикент, Исковот, Булоқбоши, "Ёшлик" шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 739-сонли қарорига асосан Янгиқўрғон туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, мазкур лойиҳада Янгиқўрғон туманининг Заркент қишлоғидан Наманган шаҳригача бўлган  барча қишлоқлар ва Наманган шаҳрининг таъминотини яхшилаш мақсадида 274 км. узунликдаги ичимлик сув тармоғи тортиш режалаштирилган. Ушбу мақсадда 12 та сув олиш иншоотларини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 56 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

Айни кунларда ғалла майдонларини бегона ўтдан тозалаш, кимёвий ишлов бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Айниқса, "Илҳом Бекзод", "Порлоқ замин инъоми", "Рисолатхон", "Дониёр Ширин", "Т.Аҳмедова", "Сутлибулоқ барака бошоғи", "Мохинур Самодилбону" фермер хўжаликларида ғалла майдонларига кимёвий ишлов бериш ишлари намунали ташкил этилмоқда.

Янгиқўрғон туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Хусусан, "Соҳил" маҳалла фуқаролар йиғинининг 5 км.дан ортиқ ички кўчалари Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан асфалтланмоқда.

Ушбу мақсадга 2, 5 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

Қайсидир кўчалари умуман асфальт кўрмаган, қайсидир кўчалар асфалтланганига 30 йил бўлган маҳалла фуқароларининг қувончи чексиз. Эндиликда улар яшаётган кўчалар ёзда турпоқ, қишда лой бўлмайди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун Янгиқўрғон туман 3-сектор ҳудудида туман ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси”да тумандаги мавжуд корхоналар 211 та бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Меҳнат ярмаркасида ишсиз аёллар ва банд бўлмаган фуқаролардан 41 нафарига, хусусан, 14 нафарига маъқул келган бўш иш ўринларига (4 нафари ёшлар, 11 нафари аёллар), 25 нафарига касбга қайта ўқитишга (шундан 2 нафари ёшлар, 24 нафари аёллар) йўлланмалар берилди.  

Шу билан бирга  "Аёллар дафтари"да рўйхатда турган 2 нафар фуқароларга субсидия асосида тикув машиналари топширилди.

Ярмаркада иштирок этган фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда касаначи сифатида уй шароитида оилавий даромадларини ошириш, тижорат банклари томонидан кредит ажратиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Yangiqoʻrgʻon tuman madaniyat markazida maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi va madaniyat vazirligi hamkorligida tashkil etilgan  "Turon" maktab teatri tanlovining tuman bosqichi yakunlandi.

Tanlovda tumandagi 65 ta umumiy oʻrta taʼlim maktab jamoalari "Barkamol avlod" bolalar maktabi, madaniyat markazi, musiqa va sanʼat maktabi tomonidan tayinlangan hakamlar hayʼati aʼzolari tomonidan baholandi.

 Qizgʻin boʻlib oʻtgan tanlov hakamlar hayʼati aʼzolari yakuniy hulosasiga koʻra:
1-oʻrin 32-maktab jamoasiga
2-oʻrin 10-maktab jamoasiga
3-oʻrin 36-maktab jamoasiga va
4-oʻrin 64-maktab jamoalariga nasib etdi.

 "Turon" maktab teatri tanlovining gʻoliblarini tabriklaymiz!

Eslatib oʻtamiz: 1-oʻrinni egallagan jamoa viloyat bosqichida tumanimiz shaʼnini himoya qiladi!