Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янгиқўрғон туманининг "Бунёдкор" маҳалласида бўлиб, ёшлар билан мулоқот қилди.



Сир эмас, мамлакатимизда ёшларни касбли, ҳунарли, ишли бўлишлари учун кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Хусусан, деҳқончилик билан шуғулланиш учун 30 йил муддатга ижарага 20 сотихдан ер ажратилиши туфайли кўплаб ёшларимизнинг бандлигини таъминланмоқда.
Янгиқўрғон туманида ҳам "Исковот ризқ рўз" агрофирмаси ҳудудидаги "Шохруза Камронбек" фермер хўжалиги ерларидан 12 нафар ёшларга 20 сотихдан ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Вилоят раҳбари ёшларнинг мақсадлари, режалари билан қизиқиб, уларга маслаҳатлар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Янгиқўрғон туманида "Ҳадикент келажак тонги" агрофирмаси ҳудудидаги "Моҳидил Самодилбону" фермер хўжалигига ҳам борди.
Хўжаликда 53 гектар ер майдонининг 27 гектарида ғалла парваришланмоқда.



Бугунги кунда мазкур майдондаги ғалла ривожи кўзни қувонтиради.
Фермер хўжалигида 1 км. узунликда ички суғориш тармоғи мавжуд бўлиб, сув исрофгарчилигининг олдини олиш мақсадида режалаштирилган 0,100 км. ўрнига 0,200 километри бетонланган.
Вилоят раҳбари бу ерда ғаллага ишлов бериш жараёнларини кўздан кечирди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Асосан ғаллачилик, боғдорчилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган Янгиқўрғон туманининг яқин 14 минг гектар ер майдонини мевали боғлар ташкил этади.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "Янгиқўрғон картошкачилик маркази томорқа хизмати» МЧЖга қарашли "Туркистон Садоқат Бахт иқболи" агрофирмаси ҳудудидаги 7 гектар ер майдонида ташкил этилган олмазорда бўлди.



Мазкур боғда "Голден", "Бойко", "Молдованка" навли олма етиштирилмоқда. Аҳамиятлиси, боғ қатор ораларидан ҳам унумли фойдаланилиб, картошкадан мўл ҳосил олинади.
Томат ишлаб чиқарадиган "Ибрат саноат сервис" МЧЖ помидор маҳсулотини ўзига қарашли ер майдонларида етиштиряпти.
Хусусан, "Туркистон Садоқат Бахт иқболи" агрофирмаси ҳудудидаги 8 гектар ер майдонида плёнка остига помидор кўчатлари экилади. Бу усулнинг афзал томони, биринчидан, томчилатиб суғорилиши эвазига сув иқтисод қилинади. Иккинчидан, бегона ўтлар босмайди.
Вилоят раҳбари бу борадаги тажрибалар билан танишиб, ердан унумли фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt (http://namangan.uz/) | Telegram (https://t.me/namvilhok) | Instagram (https://www.instagram.com/namangan.gov.uz/) | Facebook (https://www.facebook.com/namangan.uz/) |Twitter (https://twitter.com/twit_namanganuz) | YouTube (https://www.youtube.com/c/namanganuz)
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги баҳорги агротехник тадбирларнинг бажарилиши, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли томорқаларида амалга оширилаётан ишлар юзасидан ўрганишлари Янгиқўрғон туманида давом этмоқда.



Дастлаб “Бирлашган Феруз Умид ороли” агрофирмаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган «Янгиқўрғон картошкачилик маркази томорқа хизмати» МЧЖда картошка, ғалла етиштириш бўйича олиб борилаётган агротехник тадбирларни кўздан кечирди.
Бугунги кунда жамиятга қарашли 130 гектар ер майдонининг 65 гектарида бошоқли дон, иккинчи ярмида картошка парваришланмоқда.
Картошка уруғи Голландиядан келтирилган.
Экин майдонларини суғориш учун тик қудуқ кавланиб, сув чиқарилди.
Шу жойда жонлиқ сўйилиб, деҳқончиликларга қут-барака сўралди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги фуқаролар қабулини туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов олиб борди.



Қабулда фуқаролардан моддий ёрдам, қарзини тўлаш, ер олиш, боқувчисини йўқотганлик учун нафақа тўлаш, ичимлик суви, тадбиркорлик учун кредит олиш, кўп қаватли уйларда чиқинди учун жой ажратиш, тиббий кўрикдан ўтиш, уй-жойини таъмирлаш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг бир қисмига шу ернинг ўзида ечим қилинди, ўрганиш учун вақт талаб этадиган мурожаатлар мутасаддиларга йўналтирилиб, назоратга олинди, яна айримлари юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





