Янгиликлар
10-umumiy o'rta ta'lim maktabida "Umumta'lim maktablarida tarbiyaviy ishlar samaradorligini oshirish, tizimli muammolar va ularni bartaraf etish, istiqboldagi rejalar" mavzusida o'quv-seminari tashkil etildi.



O'quv seminarda Namangan davlat universiteti, tarix fanlari nomzodi, dotsent B.Isoqov, O’zbekiston Yozuvchilari uyushmasi a’zosi, “Usmon Nosir” nashriyoti rahbari A.Jo’rayev, Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi tuman bo'linmasi rahbari I.Mamadjonov, tuman Maktabgacha va maktab ta'limi bo'limi mudiri A.Qayumov, shuningdek, tumandagi barcha maktablarning direktorlari va ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo'yicha direktor o'rinbosarlari ishtirok etishdi.
Seminar trenningda B.Isoqovning "Ma’naviy taraqqiyotning metodologik asoslari", Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi tuman bo'linmasi rahbari I.Mamadjonovning "Ta'lim muassasalarida ma'naviy-ma'rifiy ishlarni joriy etishning kreativ texnologiyalari ("Ma'naviyat sektori" misolida)", tuman Maktabgacha va maktab ta'limi bo'limi mudiri A.Qayumovning "Maktablarda ma’naviy muhit, o’quvchi-yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalashda o’qituvchi va murabbiylarning mas’uliyati" mavzularidagi ma'ruzalari tinglandi.
Shuningdek, maktabning faol o’quvchi-yoshlari tomonidan tayyorlangan sahna ko’rinishlari, musiqiy dasturlari namoyish etildi.
Янгиқўрғон тумани, "Қизилқиёқ" МФЙда жойлашган 4-умумтаълим мактабида "Нуроний" жамғармаси туман бўлими ташаббуси билан "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди.
Тадбирга вилояти ҳокими маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими бошлиғи, Олий мажлис сенати аъзоси, Сенатор И.Нажмиддинов, туман "Нуронийлар" жамоатчилик кенгаши аъзолари, туман "Нуроний" жамғармаси раиси М.Дедабоев, тумандаги ташкилот, корхоналардаги "Фахрийлар кенгаши" раҳбарлари, маҳалла еттилиги, умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этишди.



Тадбирни мактаб директори З.Обиддинова очиб берди. Тадбирда сўзга чиққан И.Нажмиддинов "Уч авлод учрашуви"нинг мазмун-моҳияти тўғрисида гапириб, мактабларда "Фахрийлар кенгаши" иш фаолиятини жонлаштириш лозимлигини уқтириб ўтди.
Тадбирда мактабдаги жонкуяр, фаол ўқитувчилар, фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда инглиз тилидан юқори балл олган ўқувчилар туман ҳокими, Васийлик кенгашининг "Ташаккурнома"си ҳамда "Нуроний" жамғармасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.Икки нафар 50-60 йил бирга яшаган оилаларни "Қўша қариш саодати" тамойили бўйича кексаларимиз ёшларга ўз ҳаётий тажрибаларидан сўзлаб беришди."Қўша қариш саодати" га эришган оилаларимиз туман хокими, Васийлик кенгаши раисининг "Ташаккурнома"си ҳамда "Нуроний" жамғармаси туман бўлимининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Мактаб ўқувчилари томонидан ижро этилган бадиий чиқишлар тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади.
Тадбирдан сўнг мактабда бир неча йил ёшларга билим берган, ҳозирда ётиб қолган нуронийларнинг уйларига бориб, ҳолларидан хабар олинди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Қабулни туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов олиб борди.



Унда фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолари - моддий ёрдам, тадбиркорлик қилиш учун кредит олиш, соғлигини тиклаш, уй-жой қуриш учун ер каби масалаларда мурожаат қилдилар.
Айрим масалалар юзасидан шу ернинг ўзида ечим, яна айримлари бўйича эса ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Ўрганиш учун вақт талаб қилган масалалар юзасидан мутасаддиларга топшириқ берилиб, назоратга олинди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Бугун Янгиқўрғон туман прокурори О.Рахмонов томонидан 2-сектор ҳудудида жойлашган “Хўжашўркент”, "Ўрта" ва Чўнгбағиш маҳаллалари еттилигининг фаолияти, аҳолининг муаммолари ҳамда томорқа ва хўжалик фаолиятинининг ташкил этиш ҳолати ўрганилди.



Шунингдек, еттиликларга аҳолини ижтимоий-иқтисодий масалаларини хонадонбай юриш орқали аниқлаш, бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш билан боғлиқ вазифалар топширилди.
Бундан ташқари, муаммоли кредит ва коммунал хизматлардан бўлган қарздорликларни ундириш ва ҳал этилмаётган муаммоларни таҳлил қилиб, уни бартараф этиш чораларини кўриб чиқиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Жорий йил пилла мавсумида "Саид Барака Доли Саттаров" агрофирмаси ҳудудида 511 қути ипак қурти парваришланмоқда.



Бугун кун аввалида туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов касаначилар Р.Жаҳонгиров, Л.Ҳамроқулова, Н.Хайдаров, К. Ҳамроқулов, Ф.Туманов, Ф.Тўхтаназарова, И.Хожиева, Н.Хайдаровлар хонадонида бўлиб, ипак қурти парваришлаш жараёнини кўздан кечирдилар.
Мазкур хонадонлардаги ипак қуртлари ҳозирда 2-3 ёшда.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





