Давлат хизматчиларининг саломатлиги уларнинг самарали фаолияти учун асос бўлади. Шу сабабдан бугун Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ходимлари тор соҳа мутахассисларининг кўригидан ўтказилди.

Текширувлар натижасига кўра, ходимларга саломатлиги тўғрисидаги хулосалар, шунингдек, чуқурлаштирилган кўрик учун йўлланмалар берилди.

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Мамлакатимиз бўйлаб сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Янгиқўрғон туманида ҳам бу борада самарали иш ташкил этилмоқда.

Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов "Туркистон Садоқат Бахт иқболи" агрофирмаси ҳудудидаги хусусий боғ эгалари билан учрашиб, Юртбошимизнинг жорий йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтирди.

А.Нажмиддинов қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасида қарорда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан кўрсатмалар берди.


 Мамай маҳалласидаги 32-умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими, 1-сектор раҳбарининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда фуқаролардан О.Қорабоев паспорт, Ш.Отабоева ер, У.Йўлдошева ҳамда Б.Қорабоевалар "Аёллар дафтари"га олиш, А.Ғайбуллаев уй-жойини таъмирлаш масалаларида мурожаат қилдилар.

Мурожаатлар тегишлилиги бўйича ташкилот раҳбарларига йўналтирилди ва назоратга олинди.

Мавсум юмушлари

Янгиқўрғон туманида 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумида сув исрофининг олдини олиш мақсадида жами 117 км. узунликдаги ички ариқларни бетонлаш режалаштирилган.

Бугунги кунгача 105 та фермер хўжаликларининг 18,06 км ички ариқлари бетонланди.

Айни кунларда ҳам "Жўра Охунов - Шарқ Юлдузи", "Туркистон - Садоқат- Бахт иқболи", "Зархон қирмизи меваси" агрофирмаларидаги бир қатор фермер хўжаликларида ички ариқларни бетонлаш, лоток ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

 “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!"

Ушбу шиор остидаги “Маҳаллада дув-дув гап”  лойиҳаси бўйича навбатдаги маънавий-маърифий тадбирлар  “Дўстлик”, “Оқтом”, “Олмазор”, “Ўрта”, “Хўжашўркент”, “Қорасув”, “Тошкент”, “Водий”, “Қандиён” ва “Янгиобод” маҳаллалари фуқаролари учун  бўлиб ўтди.

Уларда маънавият тарғиботчилари, таниқли санъаткорлар, ёзувчи, шоирлар ҳамда маънавият ва маърифат соҳаси вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда аҳоли ўртасида
шукроналик туйғуларини янада ошириш мақсадида, шўх куй-қўшиқлар, шеърлар янгради.

Ўқувчилар томонидан ижро этилган  рақслар барчанинг кайфиятини кўтарди.

Тадбирда, шунингдек мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан маъруза қилиниб,  давра суҳбатлари уюштирилди.