Туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Ахборот-кутубхона маркази, “Янгиқўрғон ҳаёти” газетаси таҳририяти, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси Наманган вилояти бўлими, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман Маданият бўлими ҳамкорлигида туман Маданият марказида 2024 йил - “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” ва унинг тарғиботи йўналишида ташкил этиладиган “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги маънавий-маърифий, маданий-мусиқали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда РМММ туман бўлинмаси раҳбари И.Мамаджонов томонидан “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” шиори остида “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти юзасидан маъруза қилинди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Гулчеҳра Зокирова (Беназир)нинг ижодий фаолияти ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси Лобар Рустамованинг “Кўл тубидаги хазина” китобининг тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, тадбир давомида “Уч авлод учрашуви” лойиҳаси доирасида тумандаги зиёли, ижодкор фахрийларнинг туман ёшлари билан мулоқотлари ташкил этилди. Тадбир давомида туман Маданият бўлими санъаткорлари ва ижодкор ёшларнинг чиқишлари намойиш этилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Туман маданият марказида ўтказилган тадбир иштирокчилари учун институт ҳақидаги роликлар намойиш этилди, буклетлар тақдим этилди.

Институт биринчи проректори Одилжон Жакбаров иштирокчилар учун ўтказган тақдимот давомида институт салоҳияти, рейтинглардаги ўрни, факультет ва йўналишлар ҳақида тушунчалар берди.

Саноатни ахборотлаштириш факультети декани Абдураҳим Қаҳҳаров институт ҳамкори — Бауман номидаги Москва техника университетида касбга йўналтириш бўйича йўлга қўйилган услублар ҳақида сўз юритди.

Янгиқўрғон фарзандлари — Беруний номли давлат стипендиялари соҳиблари Ойшахон Қодирова, Осимхон Сайфиддинов, Транспорт факультети ёшлар координатори Камола Эргашева натижа ва ютуқлари ҳақида ҳикоя қилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Эсонбек Меҳмонов битирувчиларнинг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичларини таҳлил қилиб, бу каби тадбирлар мавжуд вазиятни янада яхшилашга хизмат қилишини таъкидлади.

Марказий банк бош бошқармаси ҳамда вилоятдаги тижорат банклари томонидан Янгиқўрғон туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари иштирокида тақдимот ўтказилди.

Унда бугунги кунда банклардаги мавжуд хорижий кредит линиялари имконияти, иқтисодиётнинг турли соҳаларида лойиҳаларни молиялаштириш шартлари хусусида маълумотлар тақдим этилди.

Хусусан, вилоятдаги тижорат банклари вакиллари Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Хитой тараққиёт банки, Корея Эксимбанки, Германиянинг бир қатор банкларининг кредит линияси орқали очилувчи имкониятлар ва шароитлар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Учрашувда хорижий кредит линияларидан фойдаланиш истагида бўлган ишбилармонлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.

Тадбирда вилоят ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари, Марказий банк бош бошқармаси вакиллари иштирок этишди.

Кўкёр Маданият марказида туман ҳокими Асадулло Нажмиддиновнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Унда туман раҳбари ёшларни қийнаётган масалаларни ўрганди. Хусусан, ёшларнинг ўқув маркази очиш, кутубхонани янги китоблар билан бойитиш, компьютер олиш каби масалаларига эътибор қаратилиб, ечим юзасидан мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берилди.

Учрашувда шунингдек, бир гуруҳ ёшларнинг шеърият, мусиқа, робототехника йўналишида эришган натижалари бошқаларга намуна бўлди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғининг ўринбосари Аброрбек Мамадалиев иштирокида маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари" ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича бажарилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда туманда мавжуд 71 та маҳаллаларнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб ихтисослашуви бўйича ривожлантириш имконияти ҳисоб-китоб қилингани таъкидланди.

Жумладан, 6 та маҳалла туризм, 3 та маҳалла асаларичилик, 18 та маҳалла боғдорчилик, 3 та қора ғайноли етиштириш, 1 та саноат, 4 та картошкачилик, 3 та лимончилик, 1 та мевани қуритиш, 7 та  сабзавотчилик, 15 та тадбиркорлик, 3 та узумчилик ва 10 та  маҳалла чорвачиликка ихтисослашган.

Маҳаллаларни ихтисослашувидан келиб чиқиб, аҳолини юқори даромад олишига кўмаклашиш мақсадида ҳоким ёрдамчилари томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.

Матбуот анжуманида иштирок этган ОАВ вакиллари, журналист ва ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан берилган саволларга жавоб берилди, таклифлари эътиборга олинди.