Янгиликлар
Янгиқўрғон туманидаги боғдорчиликка, ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида боғ қатор ораларига ишлов бериш, маҳаллий ўғит чиқариш, ички ариқларни бетонлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.



Хусусан, "Доли Сатторов Саид Барака" агрофирмасидаги "Раънохон Охуда Мунира", "Жўра Охунов Шарқ Юлдузи" агрофирмасидаги "Хамдамова Иқболой" фермер хўжаликлари, шунингдек, "Туркистон Садоқат Бахт иқболи", "Бирлашган Феруз Умид Ороли" агрофирмалари ҳудудларидаги фермер хўжаликларида бу борада намунали иш ташкил этилмоқда.
Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган Янгиқўрғон туманида куни кеча Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтган аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселекторда берилган топшириқлар ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда.



Биринчи навбатда туманнинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган деҳқонлар, боғбонлар билан учрашиб, олдинга қўйилган мақсадлар ҳақида маълумот берилмоқда.
Ана шундай учрашувнинг набатдагиси бугун "Тикланиш Нанай боғбони" агрофирмаси таркибидаги боғдорчилик, ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари билан бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими ўринбосари М.Саидаҳмедов агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, тўқсонбости экинларини экиш, боғ қатор ораларидан унумли фойдаланиш, ички ариқларни бетонлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Баҳор фасли арафасида хонадонларимиз, томорқаю маҳалламизда тозалов, ободончилик ишларини олиб бориш ота-боболаримиздан қолган удумларимиздир. Зеро, тозалик, озодалик, поклик бор жойда қут-барака, файз бўлади.



Айни дақиқаларда "Бунёдкор" маҳалласида ҳам кенг кўламли ободончилик ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ишларга туман Ободонлаштириш бошқармаси, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг ходимлари ҳам жалб этилган.
Шунингдек, маҳалланинг ичимлик суви кирмаган хонадонларига тармоқ тортиш ишлари бажарилмоқда.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Ушбу қизғин баҳсларда Наманган вилояти жамоаси таркибида 10 нафар янгиқўрғонлик ёш спортчилар ҳам муносиб иштирок этишди.
Наманган вилояти жамоаси Андижон, Хоразм, Навоий, Қорақалпоғистон
ҳамда Жиззах вилоятлари жамоаларининг барини 2.0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўлланмани қўлга киритишди.



Финалда мезбон жамоа билан муросасиз ўтган баҳсда матонат ва ирода, кучли машғулотлар натижаси ўз сўзини айтиб, жамоамиз 2:1 ҳисобда самарқандлик волейболчиларни мағлуб этди ва мутлоқ тенгсиз эканлигини исботлади.
Якунга кўра 1-ўрин Наманган, 2-ўрин Самарқанд ва 3-ўрин Жиззах вилоятлари жамоаларига насиб этди.
Ғолиб жамоалар Самарқанд вилояти ИИБ ва Спорт бошқарма бошлиғи, шунингдек Ўзбекистон волейбол Федерацияси томонидан диплом, медал, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Янгиқўрғон туманида "Namangan sharbati" МЧЖ томонидан қиймати 25 млн. долларни ташкил этаётган мевани қайта ишлаш корхонасига асос солинмоқда.
“Булоқбоши” маҳалласи ҳудудидаги 1,8 гектар ер майдонида барпо этиладиган мазкур корхона 80 минг тонна хўл мевани қайта ишлаш қувватига эга.



Хитой, Италия ва Германия давлатларидан келтирилган ускуналар билан жиҳозланадиган корхона маҳсулоти Европа ҳамда МДҲ давлатларига экспорт қилиниши кўзда тутилган.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида туман фаоллари, нуронийлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида хайрли иш олдидан дуога қўл очилиб, мазкур корхона қурилишига тамал тоши қўйилди.
Вилоят раҳбари ўз сўзида янги корхона нафақат экспорт ҳажмини кўпайтириш, балки 300 та янги иш ўринлари барпо этилиши билан аҳамиятли эканлигини таъкидлади.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





