Куни кеча Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш ва жойларда олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Янгиқўрғон туманининг чегара ҳудудларида бўлди.

Хусусан, вилоят раҳбари "Қайроқи" маҳалласида жойлашган 51-умумтаълим мактабида ёшларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Мактаб ўқитувчилари билан мулоқот қилар экан, "мактаб-ота-она-маҳалла" ҳамкорлигини янада кучайтирган ҳолда ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва касбга йўналтириш, тарбияси ва ўқишида дуч келинаётган муаммоларини ечишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


Янгиқўрғон туманининг чегара ҳудудларида жойлашган "Нов" маҳалласи аҳолисининг аксарият қисмини қирғиз миллатига мансуб аҳоли ташкил этади.

Туман ҳокимининг қабулида иштирок этган аҳоли вакиллари электр энергияси тармоғи тортилган эски таянчларни алмаштириш, "Шаршара" маҳалласига Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан ичимлик суви тармоғини тортиш ишини якунига етказиш, ҳисоблагич ўрнатиш, муаммоли кредит, таълим контрактини тўлаш, маҳаллада ҳунармандчиликни ривожлантириш масалаларида мурожаат қилдилар.

Мурожаатлар тегишлилиги юзасидан мутасаддиларга йўналтирилди ва назоратга олинди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

 Бугун кун аввалида туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов "Янгиобод" ҳамда "Бунёдкор" маҳалласида бўлиб, маҳалла фаоллари, оқсоқоллари билан учрашди.

Учрашув давомида маҳаллалар вакиллари ўтган йили маҳаллалар инфратузилмасини, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар миннатдорчилик А.Нажмиддинов билдирдилар.

Туман раҳбари А.Нажмиддинов жорий йилда ҳам Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан "Янгиобод" маҳалласининг 3,7 км.и, "Бунёдкор" маҳалласида 5 км. ҳамда  ПҚ-330-сонли қарорга асосан 3 км. йўллари асфалтланишини маълум қилди.

Ва ўз навбатида яратилаётган бундай қулайликлар, шароитларга жавобан фуқаролар ҳам ўзлари яшаётган маҳаллаларини, хонадонларини ободонлаштириш лозимлигини таъкидлади.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Унда Наманган вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлимининг бошлиғи, Олий Мажлис сенати аъзоси, Сенатор И.Нажмиддинов, туман ҳокимининг ўринбосари Э.Меҳманов, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси М.Дедабоев ҳудуддаги нуронийлар, шу мактабнинг собиқ ўқувчилари, ҳозирда фалсафа фанлари номзодлари, докторлари доцент Мўминжон Сулайманов, профессор Комилжон Абдуллаев, "Турон" хусусий университети тиллар кафедраси декани Шерали Турғунов, Ўзбекистон Ҳалқаро Ислом Академияси ўқитувчиси Абдурашид Асқаров, Наманган муҳандислик технология институти ўқитувчиси Абдулазиз Абдукаримовлар, мактаб жамоаси ва ўқувчилар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ёш авлод камолоти, таълим-тарбияси йўлида жамоатчилик ҳамкорлигини кучайтириш, инсонийлик ҳислатлари, меҳр-оқибат, ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш каби эзгу фазилатлар ҳақида ёшларга гапириб ўтишди.

Мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда аъло бахоларга ўқиш билан Ватанимиз равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшишлари кераклиги айтиб ўтилди. Тадбирга мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар кўтаринкилик бахш этди.


Янгиқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси ФВВ жанговар тайёргарлик бўлими бошлиғи, подполковник Ж.Турапов, Янгиқўрғон тумани ҳокими А. Нажмиддинов, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, капитан А.Эрмирзаев ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида Йўриқнома ўтказилди.

Йўриқномада белгиланган вазифалар доирасида аҳоли яшаш хонадонлари,  кўп қаватли уйлар, халқ хўжалиги ҳамда хусусий секторга қарашли масканларда профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбирда асосан фуқароларга содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, чақнаш ва ис газидан заҳарланиш ҳамда бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан керакли йўриқномалар берилди.

Бу борадаги ишлар туманимизнинг барча маҳаллаларида давом эттирилмоқда.