Янгиликлар
Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган мулоқотда дастурий маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини ошириш, янги стартаплар ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича фикрлар алмашилиб, мавжуд таклифлар тингланди.



Учрашув давомида, шунингдек 2024 йилдаги амалга оширилиши режалаштирилган масалалар муҳокама қилиниб, туман IT-салоҳиятини оширишда ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.
Хусусан, туманда IT-Парк резидентлар сонини 4 тага етказиш, халқаро IT бозорига ёш дастурчиларни тайёрлаш, халқаро профессионал IT-сертификат олиш учун давлат хизматчиларини ўқитиш, "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқитиладиган ёшлар сонини кўпайтириш каби режалар белгилаб олинди.
Тадбирда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов, вилоят ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Ахунбабаев, Рақамли технологиялар вазирлиги вилоят ҳудудий шўъбаси раҳбари Расулжон Холматовлар иштирок этишди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахбороти хизмати
Янгиқўрғон туманида 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумида сув исрофининг олдини олиш мақсадида жами 117 км. узунликдаги ички ариқларни бетонлаш режалаштирилган.



Бугунги кунгача 175 та фермер хўжаликларининг 31,60 км ички ариқлари бетонланди.
Айни кунларда ҳам "Гулшан-Жасур-Ғайрат" ҳамда "Саид Барака-Доли Сатторов" агрофирмалари худудларидаги фермер хўжаликларида ички ариқларни бетонлаш, лоток ётқизиш, мавжудларини тозалаш, дарахтларга шакл бериш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугун Янгиқўрғон тумани раҳбари А.Нажмиддинов мазкур манзилларда бажарилаётган ишлар кўлами билан танишди.
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Асадулло Нажмиддиновнинг навбатдаги сайёр қабули бугун "Бирлик" маҳалласидаги 62-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.



Қабулда "Бирлик" маҳалла фуқаролар йиғини учун бино қурилишини якунлаш, маҳалла аҳолиси учун тортилган сув тармоғини ишга тушириш, "Тинчлик" маҳалласи чегара ҳудудида жойлашган ариқни тозалаш, деҳқончилик учун скважина кавлаш, "Қурама" кўчасининг қолиб кетган бир қисмини асфальтлаш, "Ҳадикент", "Ўрта Ялонғоч" кўчаларига сув тармоғини тортиш ишларини якунига етказиш, 62-умумтаълим мактаби учун қўшимча янги бино қуриш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг бир қисмига шу ернинг ўзида ечим қилинди, қолган қисми тегишлилиги юзасидан мутасаддиларга йўналтирилди ва назоратга олинди.
Янгиқўрғон тумани ҳокими ахборот хизмати
🔰 Yangiqoʻrgʻon tumani "Barkamol avlod" bolalar maktabi va Yangiqoʻrgʻon tuman maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi boshligʻi A.Qayumov sovrini uchun "IT Winners" robototexnika ko’rik-tanlovi boʻlib oʻtdi.



👥 Koʻrik-tanlovda tumanimizdagi 60 dan ortiq robototexnikaga qiziquvchi oʻquvchi-yoshlar shu jumladan qizlar ham ishtirok etdilar.
🏆"IT Winners" koʻrik-tanlovi gʻoliblari maktabgacha va maktab ta’limi bo’limi boshlig’i A.Qayumovning 1-o'rin uchun 1 000 000 so'm, 2-o'rin uchun 500 000 so'm 3-o'rin oʻrin uchun 300 000 so'm pul mukofoti bilan taqdirlandilar.
🎖Bundan tashqari eng koʻp ijodiy ishi bilan qatnashgan 1 nafar ishtirokchi "Faol ishtiroki uchun" 100 000 so’m pul mukofoti bilan taqdirlandi.
💠 Koʻrik-tanlovning asosiy maqsadi, tumanimizdagi robototexnikaga qiziquvchi yosh ijodkorlarni aniqlash va ularni ragʻbatlantirishdan iboratdir.
Янгиқўрғон тумани, "Барака" маҳалласида жойлашган 8-умумтаълим мактабида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.



"Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остида бўлиб ўтган навбатдаги "Маҳаллада дув-дув гап" тадбирида мактаб ўқувчилари, ўқитувчилари, маҳалла нуронийлари, фаоллари, ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Тадбирда 9201-ҳарбий қисм томонидан намойиш этилган ҳарбий техникалар кўргазмаси, 17-Болалар санъат ва мусиқа мактаби ўқувчиларидан иборат оркестрнинг чиқишлари, Янгиқўрғон "афсонаси"га айланган исковотлик волейболчи қизлар иштирокидаги волейбол, юқори синф ўқувчилари иштирокидаги "Заковат" интеллектуал ўйинлари, расм чизиш танлови, инглиз тили, математика, информатика фанларидан ўтказилган очиқ дарслар, психологларнинг мотивацион тренинглари, 40-, 52-умумтаълим мактаблари ёшларининг спорт, ҳарбий чиқишлари нафақат ўқувчилар, балки маҳалла аҳолиси ўртасида чинакам дув-дув гапга сабаб бўлди.
Тадбирда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов, сектор раҳбари Ривожиддин Якуббаевлар иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими ўринбосари Э.Мехманов, республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари И.Мамаджанов, туман Мактабгача ва мактаб бўлими раҳбари А.Қаюмов, Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабаси, "Беруний" номидаги стипендия соҳибаси О.Қодировалар ўз сўзларида таълим олишнинг аҳамияти, ватанпарварлик туйғуси, мамлакатимизда ёшларнинг муносиб униб-ўсишлари учун яратилган шароитлар ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.
Янгиқўрғон тумани ҳокими ахборот хизмати





