Янгиликлар
Туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг кейинги манзили - ҳудуддаги тиббиёт муассасалари бўлди.



Фаолияти қайта тикланган Қайроқи оилавий шифокорлик пункти етарли даражада иссиқлик билан таъминланган.
Нанай ҳудудий шифохонасида ҳам иссиқлик даражаси қониқарли эканлиги маълум бўлди.
Ўрганиш давомида туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ёз мавсумида мазкур тиббиёт муассасаларини таъмирлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ 1-сектор ҳудудидаги ижтимоий объектларда ўрганиш олиб борди.



Хусусан, туман раҳбари ҳудуддаги 33- ҳамда 51-умумтаълим мактаблари, 28-мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, қишнинг айни совуқ кунларида бинони иситиш ҳолатларини кўздан кечирилди. Мавжуд камчиликлар юзасидан кўрсатмалар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Қизилқиёқ маҳалласининг намунали хонадонларидан бирида уюштирилган сумалак сайли маҳалладошларга баҳорий кайфият улашди.



Етти ёшдан етмиш ёшгача аҳоли вакилларини бир жойга жамлаган тадбир ўзига хос "Уч авлод учрашуви"га уланиб кетди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигорхон Абдурахманова иштирокчиларига ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, мамлакатимизда хотин-қизлар учун жорий этилган шароитлар, имкониятлар ҳақида фикр юритиб, ёшларни радикал ғояни тарғиб этувчилардан ҳимоя қилишга чақирди.
Тадбирда янграган шўх куй-қўшиқлар барчага шукроналик, миннатдорлик туйғуларини бахш этди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Сессияни туман ҳокими Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Асадулло Нажмиддинов очди ва олиб борди.



Сессияда туман ҳокими А.Нажмиддиновнинг, туман прокурори Қ.Аҳмаджоновнинг, туман ИИБ бошлиғи Р.Якуббаев ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари С.Норматовнинг ўтган йилда ўз йўналишларида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Сессияда, шунингдек, секторлар раҳбарлари жорий йилда ўзларига бириктирилган секторларда амалга ошириладиган ишлари юзасидан Йўл хариталари билан таништирдилар.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан, шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман Адлия бўлими бошлиғи Ш.Парпибоев, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Л.Аҳмедова, туман Мажбурий ижро бюроси раҳбари Ф. Атабаев, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари А.Дадахановларнинг ҳам ҳисоботлари тингланди, жиноятлар сони ортиб кетган ҳудудлар муҳокама қилинди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан музокаралар олиб борилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Бугун Янгиқўрғон туман ҳокимлигида Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман Адлия бўлими ва ФҲДЁ бўлими билан ҳамкорликда оилавий ажримларнинг олдини олиш, ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимояси тўғрисида” ги ЎРҚ-829-сон Қонуни ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.



Учрашувда хотин-қизлар фаоллари оилавий масалаларни кўриб чиқишда ва хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш йўналишида, ҳуқуқий норматив ҳужжатлар билан ишлашда ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича саволларига жавоблар олдилар.
Тумандаги барча маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар. Учрашувда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Абдураҳманова, Адлия бўлими бошлиғи Ш. Парпибоев, ФҲДЁ бшлими мудири Х.Хаитовалар иштирок этишди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





