Янгиликлар
А.Нажмиддинов мактабда ўқувчи ёшларнинг муносиб таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар, мактаб жамоасининг эришган натижалари ҳамда ўқувчиларнинг робототехника соҳасида эришган ютуқларини кўздан кечирди.



Шундан сўнг мактабда йиғилган Қуйи Қораполвон маҳалласи фуқаролари, нуронийлари ва фаоллари билан мулоқотда бўлди.
Мулоқот давомида туман раҳбари сўнгги йилларда туманимизда ҳавас қилгудек ишлар амалга оширилаётгани, ҳамюртларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб, шукр қилиб яшашлари учун шароитлар қилинаётганини мисоллар билан гапириб ўтди.
Хусусан, Қуйи Қораполвон маҳалласи кичкинтойлари учун янги боғча қурилаётганини маълум қилди.
Инвестиция дастури доирасида амалга оширилажак мазкур мақсадга 8 млрд. 465 млн. сўм маблағ йўналтирилади.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Ўтган 2023 йилда бир қатор қарорларга асосан Янги Боғистон МФЙда яшовчи аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, 6 млрд. 188 млн. ҳисобига 3 та тик қудуқ ўрнатилиб, 17.1 км. узунликдаги ичимлик суви тармоғи тортилди.



Шунингдек, 220 млн. ҳисобига 1 та трансформатор пункти, 2.5 км электр тармоғи тортилди ҳамда 60 та таянч устунлари ўрнатилди.
400 млн. сўм ҳисобига сунъий қопламали стадион қуриб битказилди.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасига асосан 57-сонли умумтаълим мактабида 825 млн.сўм ҳисобига ошхона биноси қуриш, 200 млн. сўм ҳисобига қуёш панели ўрнатиш ишлари ҳам амалга оширилган.
Жорий йилда ҳам маҳаллани ободонлаштириш, инфратузилмасини яхшилаш бўйича бунёдкорлик ишлари давом эттирилади.
Хусусан, маҳалладаги 4.5 км ички йўлларни асфальтлаш ишлари олиб борилади.
Инвестиция дастурига асосан 6 млрд. 3 млн. сўм ҳисобига 150 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти қурилиши кўзда тутилмоқда.
Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов маҳалланинг фаоллари, нуронийлари билан юқоридаги бажарилган ишлар тўғрисида суҳбатлашди. Янги бунёд этиладиган объектларда жамоатчилик назоратини кучайтириш лозимлигни таъкидлади. Мамлакатимизда аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши учун яратилаётган шароитлардан руҳланган аҳоли вакиллари ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.
Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов, 3-сектор раҳбари Ривожиддин Якуббаевлар 5-умумтаълим мактабида "Гаистон" маҳалла еттилиги, фаоллари, нуронийлари билан учрашдилар.



Учрашувда ўтган 2022-2023 йилларда маҳаллада “Обод қишлоқ" дастури доирасида 6 млрд. 632 млн.сўм ҳисобига ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, ички йўлларни асфальтлаш, электр таъминотини яхшилаш, ирригация тармоқларини қуриш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, таянч устунлари, трансформатор пункти ўрнатиш, 1.5 км электр тармоғи тортиш ҳамда 5-умумтаълим мактабини жиҳозлаш каби ишлар амалга оширилгани таъкидланди.
Шунингдек, жорий йилда ҳам Инвестиция дастурига асосан 5 млрд. 100 млн. сўм ҳисобига янги мактабгача таълим ташкилоти қурилиши ҳақида маълумот берилди. Ва бу ишларга жавобан аҳоли томонидан маҳаллада ободончилик, тозалов ишлари олиб борилиши бўйича кўрсатмалар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Turkiy adabiyotning eng mashhur vakillaridan biri, o‘zining ijobiy faoliyati va kuchli siyosati bilan dunyo tarixida o‘chmas nom qoldirgan buyuk shoh va shoir Zahiriddin Muhammad Bobur Amir Temurning munosib vorislaridan bo‘ldi. Uning avlodlari esa ko‘p yillar davomida dunyo siyosatiga katta ta’sir ko‘rsata oldilar. Shu tariqa Bobur ulkan sulola asoschisi sifatida tarixda qoldi.



Hindistonlik siyosatshunos Javohirla’l Neruning Boburiylarga bergan ta’rifi:
«Shimoldan tushgan fotihlar bizga qalblarini kaftlariga solib olib keldilar, angliyaliklar esa, o‘z madaniyatini konserva bankalarda keltirdi....» Nazarimda, eng go‘zal ta’rif - shu!
Yangiqo‘rg‘on tumanidagi 10-umumta’lim maktabida tuman hokimligi, Ma’naviyat va ma’rifat kengashi tuman bo‘linmasi, Nuroniylar uyushmasi hamda umumta’lim maktabi tashabbusi bilan Zahiriddin Muhammad Boburning tavallud kuni, uning faoliyati va ijodiga bag‘ishlangan ma’naviy-ma’rifiy tadbir kechasi o‘tkazildi.
Tadbirda maktab jamoasi tomonidan shoh va shoirning bosib o‘tgan shonli yo‘llari, turkiy tilining rivojlanishiga qo‘shgan ulkan hissasi, g‘azal va ruboiylari sahna ko‘rinishlari orqali keng yoritib berildi. Tadbirda faol ishtirok etgan o‘quvchi yoshlar va ustozlarga tuman hokimligining tashakkurnomasi va esdalik sovg‘alari taqdim etildi.
“Нурафшон” МФЙ ҳудудида жойлашган Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 6- умумий ўрта таълим мактабида "Уч авлод учрашуви"га ҳамоханг равишда "Юрагимнинг гулисан, Ватан!" тадбири ўтказилди.



"Маҳалла еттилиги" фаолиятини ташкил қилиш, маҳаллалар раислари фаолияти, маҳаллабай ишлаш йўналиши бўйича “Нурафшон” маҳалласидаги 6-умумтаълим мактабида маҳалла раисининг “Мактаб - ота-она - маҳалла” ҳамкорлиги тамойили асосида мактаб ўқувчилари ота-оналари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган фаолияти амалий жиҳатдан намойиш этилди.
Тадбирда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг бошлиғи, Олий Мажлис сенати аъзоси, Сенатор И.Нажмиддинов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппаков, Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерациясининг вилоят кенгаши раҳбари Х.Хўжаев, РМММ Янгиқўрғон туман бўлинмаси раҳбари И.Мамаджоновларнинг мавзу юзасидан маърузалари тингланди.
Тадбирда иштирок этган фаол ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари, тадбир ташкилотчилари ҳамда мактаб ўқитувчи, мураббийларини “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг, Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлимининг, Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерациясининг Наманган вилояти кенгашининг эсдалик совғалари, "Фахрий ёрлиқ"лари, "Ташаккурнома"лари билан тақдирландилар.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





